"Тошкентга келиб, фоҳишалик қилишга мажбур бўлдим": ИИБ ходимига пора таклиф қилган аёлга ҳукм ўқилди

A A A
"Тошкентга келиб, фоҳишалик қилишга мажбур бўлдим": ИИБ ходимига пора таклиф қилган аёлга ҳукм ўқилди

“Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади”, дейишади. Бироқ “қаҳрамони”миз аёл номига доғ туширадиган “ҳунар” билан қўлга туша туриб, фикр қилиш ва ўзига тегишли хулоса чиқариш ўрнига яна бир жиноятга қўл уради...

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг очиқ суд мажлисида 23 ёшли аёлга нисбатан кўрилган жиноят ишининг иш ҳужжатларига кўра, у Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги Тошкент шаҳар ИИББ ППХБ биноси олдида Миробод тумани ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ХПБ профилактика инспекторига қонунга хилоф эканлигини била туриб, унга пора таклиф қилади. Гап шундаки, шу куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган “Орият” тадбири давомида аёлнинг фоҳишалик билан шуғулланганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат бўйича белгиланган тартибда ҳужжатларни расмийлаштирмаслик эвазига 200 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Чилонзор туман бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Суд мажлисида судланувчи айбига иқрор бўлди. Аёлнинг сўзларига кўра, 2021 йилда Тошкент шаҳрига аёллар салонида ишлаш мақсадида келган. Лекин иш топа олмагач, “СПА” салонда ишлаган.

— Бошқа иш топа олмагач, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур бўлдим. Шу иш билан мижоз топиш орқали шуғулланганман. Ўша куни тунги соат 01:00 ларда 4 нафар дугоналарим билан фохишалик билан шуғулланиш учун бир ресторан ёнига бордик. Орадан бир ярим соат ўтгач, “Каптива” русумли автомашинада икки нафар йигит келди. Дугонам билан машинадан ташқарида гаплашишди ва ундан “дам олишга қизлар борми?” деб сўрашди. Йигитлар ҳаммамизни биз ўтирган машинадан тушишимизни сўради. Мен ва яна машинада бўлган уч нафар дугонам машинадан тушдик. Йигитлар бизни кўрганидан сўнг, дугонам билан савдолашишди. Дугонам “хизмат” хақи 800 000 сўм бўлишини айтди, йигитлар рози бўлишди. Шу пайт ёнимизга бир нечта ИИБ ходимлари келиб, ўз хизмат гувохномаларини кўрсатишди. “Орият тадбири” ўтказилаётганлигини айтиб, бизни ва автомашина эгасини Тошкент шаҳар ИИБ ППХ бригадасига олиб боришди, - дейди судланувчи аёл.

Шу ерда профилактика инспектори қизлар билан, шу жумладан судланувчи билан ҳам суҳбатлашиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштиришни айтган. Ҳолат юзасидан тушунтириш хати ёзиб беришни ҳам сўраган. Шу пайт судланувчи туман ИИБдаги профилактика инспекторини кўриб қолади. Унинг галдаги жиноятни содир қилишига айни шу ҳолати сабаб бўлади.

— У инспектор олдин менга айни шу модда билан маъмурий баённома расмийлаштирганди. Шу сабабли уни таниб қолиб, унга мурожаат қилдим. Унга бўлиб ўтган ҳолатни гапириб бердим ва ёнимдаги бор пулимни беришимни, фақат бу ердан чиқариб беришини сўрадим. Орадан бироз вақт ўтгач, инспектор ёнимга келиб, “гаплашдим, профилактика инспектори эрталаб чиқариб кетади”, деди. Кейин у олдимга келиб, тушунтириш хати ёзиб беришимни, эрталаб чиқариб юборишини айтди. Ёздим ва профилактика инспектори бизга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиришни бошлади. Менга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмаслигини, ишни судга оширмасликни илтимос қилдим. “Нима сабаб?”, деб сўради. Ота-онам хаста эканини ва ушбу ҳолат бўйича улар истиқомат қилувчи манзилга бу ҳақда маълумот борса, уларнинг ахволи оғирлашиши мумкинлигини билдирдим. Профилактика инспекторидан қўйиб юборишини сўраганимда, “Ҳужжат расмийлаштирмасдан чиқариб юборсам, қанча бера оласиз?” деб сўради. Ёнимда 200 АҚШ доллари борлигини айтдим, рози бўлди. Кейинроқ гаплашишни айтиб, чиқиб кетди. Орадан бироз вақт ўтиб, биз сақланаётган Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадасининг биносига профилактика инспектори кириб келди ва ҳамкасбидан мени чиқариб юборишини сўради, улар пул олди-бердиси ҳақида гаплашиб қолишди. Хуллас, инспектор аввал пул берилмаса чиқармаслигини билдирди. Чўнтагига 200 АҚШ долларини солганимдан сўнг, мени ва инспекторнинг ёнига нотаниш бўлган бир гуруҳ шахслар видео камера ёққан ҳолда келишди. Ўз хизмат гувохномаларини кўрсатишиб, ўзларини ИЖҚК Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ходимлари ва ИИБ ходимлари билан биргаликда тезкор тадбир ўтказилаётганлигини айтишди. Мендан нима сабабдан профилактика инспекторига 200 АҚШ долларини берганимни сўрашди. Маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва ишни судга оширмаслик, қўйиб юборишлари учун пул берганимни айтдим... - дейди қилган ишидан пушаймонлигини қўшиб ўтган судланувчи.

Судланувчи айбига иқрор бўлган бўлса-да унинг айби, далиллар билан ҳам исботланди.

СУД ҲУКМ ҚИЛДИ...

Судланувчи Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва 13 500 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Жаъфар КУРБАНОВ,

жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.