Тошкентдан Бокуга мунтазам авиақатновлар сони оширилди

Uzbekistan Airways Тошкентдан Бокуга мунтазам авиақатновлар сонини оширади. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Тошкент – Боку – Тошкент авиақатновлари ҳафтасига тўрт марта – сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Шанба ва якшанба кунлари HY755 Тошкент – Боку ва HY756 Боку – Тошкент қатновлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади.
Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан (Тошкент) соат 07:35 да
Бокуга келиш маҳаллий вақт билан (Боку) соат 09:30 да
Бокудан учиш маҳаллий вақт билан (Боку) соат 10:30 да
Тошкентга келиш маҳаллий вақт билан (Тошкент) эртаси куни соат 14:05 да
Тошкент – Боку йўналиши бўйича багаж билан авиачипталар нархи 1 918 785 сўмдан, Тошкент – Боку – Тошкент йўналишида эса 3 874 470 сўмдан бошланади.
Маълумот учун, жорий йилнинг 28 мартидан бошлаб Озарбайжон мамлакатга келаётган фуқаролар учун COVID-паспортларини тақдим этиш талабини бекор қилди.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайти орқали 3% чегирма билан, шунингдек, "UzAirways" мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.