Тошкентдаги қурилиш бозорида можаро: ака-ука бир кишини дўппослашди

A A A
Тошкентдаги қурилиш бозорида можаро: ака-ука бир кишини дўппослашди

Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

Яъни, юк ташувчилар, курьерлар хизмати сотувчи учун ҳам, олувчи учун ҳам, ниҳоятда зарур. Аммо... улар муштумзўр бўлиб чиқса-чи?! Додингизни кимга айтасиз?

Ўша куни Аброр Нодиров (исм-шарифлар ўзгартирилган) пойтахтимизнинг Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган “Story Mir” қурилиш моллари бозорига ишлагани чиққанида кимдир уни дўппослаб уриши, иш судгача боришини хаёлига келтирибдими, дейсиз.

Судланувчи Ҳаким Йўлдошев суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, 2014 йилдан бери “Stroy Mir” қурилиш бозорида курьер бўлиб ишлаб келишини, яъни бозордаги дўконларга фирмалардан керакли қурилиш молларини олиб етказиб бериш билан шуғулланишини, шу сабабли деярли кунора бозорга бориб туришини айтди. Судланувчи бозорда унинг акаси ҳам юк машинасида юк ташиш фаолияти билан шуғулланишини айтди.

Гап шундаки, воқеа содир бўлган куни Ҳаким бозорда жиянининг дўкони ёнида турган бўлади. Бир доимий мижоз келиб жиянининг дўконидан 2 дона панел маҳсулотини олади. Одатда, жиянининг дўкони бўлганлиги учун у мижозларига юкини етказиб беришни акасига топширар эди.

Суд мажлисида Ҳаким ўша мижоз дўконнинг доимий мижозлардан бири бўлиб, акаси кўпинча юкларини олиб бориб берганлигини, шунинг учун шу сафар ҳам унинг юкларини акаси олиб боришини ўйлаб турганида ўртага бошқа одам келиб қўшилганини, оқибатда жанжал чиққанини айтди.

Жабрланувчи мижознинг олдига келиб, унинг юкларини олиб бориб беришини айтиб, хизмат ҳақини келиша бошлайди. Мижоз унга 50 минг сўм беришини айтади. Юк ташувчи эса, 80 минг сўм сўрайди. Лекин жабрланувчи мижоз айтган нархга бошқа юк ташувчини гаплашиб беришини айтиб, яна бир шериги бўлган юк ташувчини чақиради. Шунда воқеани кузатиб турган Салимнинг бундан жаҳли чиқади. Кейин Аброр аканинг ёнига бориб нега унинг ишларига арлашаётганини сўрайди. Шунда уларнинг ўрталарида келишмовчилик юзага келади. Даханаки жанг жанжалга айланиб кетади. Жанжалга Салим Йўлдошев ҳам аралашади.

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди сайёр очиқ суд мажлисида жабрланувчи ва айбдорлар ва уларнинг қонуний вакиллари, гувоҳлар иштирокида жиноят ишини кўриб чиқди.

Жиноят иши жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бузиш, безорилик дея тавсифланди. Судда айбдорларнинг кўрсатувига кўра, улар ўша куни Аброрни уриб-тепиб, дўппослаб, жабрланувчининг соғлиғи қисқа муддатли бузилишига олиб келган шикаст етказишгани маълум бўлди.

Бозорда норасмий юк ташувчи бўлиб ишловчи айбдорлар суд мажлисида қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдиришди. Жабрланувчи эса, шифохонада 10 кун даволанганлигини, ўша куни уриб-тепишлар натижасида жигари ҳам лат еганини айтди. Ўша куни у жанжал чиқишини истамаганини, буни уларга тушунтирганини айтди. Муштумзўр ака-укалар эса, жанжаллашувдан кейин ҳам тинчимай, унинг орқасидан келиб яна гап талашганини, орқасидан югуриб келиб уни тепиб, ерга ағдарганлигини, йиқилганидан фойдаланиб ака-ука уни ётган жойида уриб-тепиб ташлашганлигини эслади. Муштумзўрлар жабрланувчини асосан бош томонига уришганини айтди. Жигарига ҳам тепишгани, у ерда думалаб ётгани учун уларга қаршилик қила олмаганлигини, ўша вақтда атрофда деярли ҳеч ким йўқ бўлганлигини айтди.

Узоқроқдан одамлар уларни ажратишга келгунича ака-укалар жабрланувчини тепкилаб кетишади. Атрофдагилар уларни ажратиб, жабрланувчини шифохонага жўнатади.

Суд мажлисида жабрланувчи судланувчилар даволаниши мобайнида бир неча маротаба касалхонага келиб, ундан хабар олиб турганлигини, агар хоҳласа хусусий клиникада даволатишини айтганлиги, бу вақтда аҳволи оғирлиги учун бунга рози бўлмаганлигини айтди. Бироқ у тан жароҳати олганлиги сабабли ишга ҳам чиқа олмаганлигини, кунлик топадиган даромадлари ҳам тўхтаб қолганлигини, даволаниш харажатларини укаси қоплаганлигини, шифокор унга яна 2 ой ишга чиқмасдан даволанишини айтганлигини билдирди.

Судланувчилар эса, унга ҳеч қандай моддий ёрдам бермаганлигини, фақатгина суд жараёнида унга етказилган зарар судланувчилар томонидан тўлиқ қопланганлигини, шу сабабли унинг судланувчиларга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, суддан судланувчиларга нисбатан енгиллик берилишини сўради.

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчи бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бурун суякларининг ёпиқ синиб, суяк бўлакларининг қониқарли туриши, бош чакка соҳаси, бурун эгар соҳаси, ўнг елка бўғими соҳаси, ўнг қўл кафт соҳаси, кўкрак қафаси ўнг томони ва ўнг тизза бўғими соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши оқибатида унинг соғлиғи қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил даражадаги тан жароҳати олганлиги аниқланди.

Суд гувоҳларнинг, жабрланувчининг ва судланувчиларнинг кўрсатмаларини тинглаб, суд-экспертиза хулосаси бошқа далилларни инобатга олиб, одилона ҳукм чиқарди. Судланувчилар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 277-моддаси иккинчи қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилдилар.

Уларнинг ҳар иккисига ҳам 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Озодликни чеклаш жазосини яшаш жойида соат 22:00 дан 6:00 га қадар ўташ белгиланди.

Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг яшаш жойини ҳукмнинг ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз ўзгартирмаслик, муайян жойлар — чойхона, кафе, бар, ресторанларга бормаслик, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик, алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик тақиқлари қўйилди.

Мирзиёд АБИДОВ,

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

Абдуқодир Ҳусанов ва «Манчестер Сити» бугун ярим финал йўлланмаси учун ўйин ўтказади

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Россиянинг Душанбедаги элчиси ТИВга чақиртирилди

Нашр хабарига кўра, гап Москва вилоятидаги мактабнинг 4-синф ўқувчиси Қобилжон Алиевнинг ўлдирилиши ҳақида бормоқда.

Фарғоналик табиб Иқбол Солиев 10 суткага қамалди

Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.