Тошкентда йўқолиб қолгани сурхондарёлик 19 яшар қиз соғ-омон ҳолда топилди

Тошкентда йўқолиб қолгани сурхондарёлик 19 яшар қиз соғ-омон ҳолда топилди

Тошкентда йўқолиб қолгани ҳақида хабар берилган сурхондарёлик 19 яшар Зулхумор Нарзуллаева Миробод туманида, танишларининг уйида соғ-омон ҳолда топилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

«У онасининг олдига қайтди, барча араз-гиналар ортда қолди. Қизни топишда бефарқ бўлмаган фуқаролар ва Telegram гуруҳлари маъмурлари ёрдам берди», — дейилади ИИББ хабарида.

ИИББ тошкентликлар ва пойтахт меҳмонларидан яқинлари ғойиб бўлгани ҳақида аввал ички ишлар идораларига хабар бериш, сўнг маълумотни интернет тармоғида тарқатишни сўраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!