Тошкентда ЙПХ ходими кийимида ва ниқобда бўлганлар савдо бўлими бошлиғини ўғирлаб кетишди

A A A
Тошкентда ЙПХ ходими кийимида ва ниқобда бўлганлар савдо бўлими бошлиғини ўғирлаб кетишди

Боши бир маротаба деворга урилган киши қайта жиноят “кўча”сига қадам босмайди. Бироқ танлови яна шу “йўл” бўлганлар ҳам етарлича. Гап шундаки, 1994 йилда туғилган судланувчи муқаддам “ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш”, “савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш”, “мансаб сохтакорлиги” жиноятлари билан судланиб, озодликдан маҳрум қилинган. 1981 йил туғилган судланувчи эса муқаддам “фирибгарлик” жинояти учун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Бу икковлонга бош бўлган – 1980 йилда туғилган cудланувчи тўртинчи жиноий шериги 1997 йилда туғилган судланувчи билан олдиндан жиноий тил бириктиришади...

— 1994 йилда туғилган cудланувчи билан учрашиб қолдик. У “иш бор, бир шахсни қўрқитиб, қарз пулни ундириш керак”, деди. 1980, 1997 йилда туғилган cудланувчилар билан кейинроқ учрашдик. 1994 йилда туғилган cудланувчи эскироқ автомашина сотиб олишимни айтди, танишимдан «ВАЗ 2101» русумли автомашинани сотиб олдим, уй ва «Equinox» русумли автомашинани ҳам ижарага олдик. Иккаламиз дўкондан электрошокер сотиб олдик. Автомашиналар, уй, электрошокер учун пулни 1994 йилда туғилган cудланувчи берди. Тўрт киши бўлиб, архив биноси ёнида жабрланувчини кутиб турдик, - дейди судда айбига тўлиқ иқрорлигини билдирган 1981 йил туғилган cудланувчи.

Соат 09:50 да 1980 йилда туғилган cудланувчи бошқарувидаги “ВАЗ 2101” русумли автомашинада ўзларига қулай бўлган манзилга бориб, автомашинани панароққа жойлаштиришади. 1994 йилда туғилган cудланувчи ўзида шубҳа уйғотмаслик учун аввалдан тайёрлаб қўйилган ЙПХ ходими махсус кийимини кийган ҳолда, архив биносининг олдида хизмат ўтаётган ходим сифатида ҳаракатланиб келаётган фуқаро бошқарувидаги “Volkswagen ID.4 X” русумли автомашинасини қўлида бўлган махсус милтилловчи таёқча ёрдамида тўхтатади. Жабрланувчига автомашинанинг юкхонасини текшириш баҳонасида уни автомашинадан туширган.

— МЧЖда савдо бўлим бошлиғи лавозимида ишлайман. Автомашинамда ишга кетаётганимда ЙПХ ходими тўхтатди. Автомашинамнинг юкхонасини очишимни сўради, автоматик равишда очдим. Шунда ЙПХ ходими автомашинадан тушишни сўради. Рус тилида “план перехват бўлаяпти”, деди. Тушган вақтимда автомашинам орқа тарафида турган “ВАЗ” автомашинасидан қора рангли кийим кийган, юзларига ниқоб тақиб олган икки нафар шахс келиб, пистолет ўқталиб, электрошокер билан қўрқитди. Дўқ-пўписа қилган ҳолда автомашинам орқа ўриндиғига ўтказишди, - дейди жабрланувчи.

Гап шундаки, уларнинг олдига панада, қулай вазиятни пойлаб, 1980 йилда туғилган cудланувчи бошқарувидаги “ВАЗ 2101”да алоҳида вазифаларни бажарувчи отряд ходими сифатида аввалдан тайёрланган махсус кийимни кийиб, пневматик пистолет, қўл кишани ва электрошокер билан қуролланган ҳолда ўтирган 1997 ва 1981 йил туғилган судланувчилар етиб келишган. Қўлларидаги пневматик пистолет ва электрошокер билан фуқарони қўрқитиб, қўлига киша тақиб, кўзини боғлаб, бошига эса халта кийгазиб, унинг ёнида бўлган 7 000 АҚШ долларини босқинчилик йўли билан қўлга киритишган.

1994 йилда туғилган cудланувчи фуқарога тегишли “Volkswagen ID.4 X”ни бошқариб, орқа ўриндиққа ожиз аҳволда ўтказиб, боши эгик ҳолатда ушлаб келинган жабрланувчидан келгусида кўпроқ пул маблағи талаб қилиш мақсадини кўзлашади ва ўзлари олдиндан ижарага олган “Chevrolet Equinox” русумли автомашина турган жойга олиб келишган. Жабрланувчини “Chevrolet Equinox”га ўтказиб, шу ерга етиб келган 1980 йилда туғилган cудланувчи билан биргаликда уни олдиндан ижарага олинган хонадонга ўғирлаб олиб бориб, зўрлик ишлатиб, қўл ва оёқларини боғлаб қўйишади. 1994 йилда туғилган cудланувчи жабрланувчига тегишли автомашинани бошқа туманда жойлашган кўп қаватли уйлар олдига ташлаб кетади.

Тўртовлон жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўша уйда жабрланувчидан мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида, унга ва унинг оила аъзоларига зўрлик ишлатиш билан қўрқитган ҳолда, руҳий тушкунликка тушишига эришишади.

— Уларнинг кийимлари ва қўлидаги қуролига кўра ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари деб ўйладим. Шу сабабли уларга қаршилик кўрсатмадим. Қандайдир бир хонага олиб киришди. Кўзимга ўралган скотч бошимни жуда қаттиқ сиқиб, кучли оғриқ бергани сабабли скотчни ечишларини илтимос қилдим. 10-15 дақиқадан сўнг қора кийим, ниқобда ва кўзойнак таққан бир шахс келиб, рус тилида 500 000 АҚШ доллари беришимни талаб қилди. Бунақа пулим йўқлигини айтсам, “бермасанг бармоқларингни битта-битта чопишни бошлайман, оила аъзоларингни ўлдираман”, дея қўрқитди. Қўрқиб, 150 000 АҚШ доллар беришимни айтдим. Пулни ишхонамдаги аёл олиб келиб беришини айтдим, рози бўлди. Уларни алдасам ўша жойнинг ўзида мени ўлдириш билан яна қўрқитишди. Танишим пулларни олиб келди, у шубҳаланмаслиги учун мени автомашинанинг олд ўриндиғига ўтказиб, қўлим ва кўзимни ечишди. Қалтис ҳаракат қилмаслигимни талаб қилиб, орқадан пистолет тираб туришди. Аёл автомашина ойнасидан пакетдаги пулларни берди. Автомашинани ҳайдаб кетаётганларида қўйиб юборишларини сўрадим. Бироқ автомшина ўтирғичини олдинга тортиб, суянчиғини орқага тушуришни талаб қилишди. Орқада ўтирганлар бўғиб ўлдиришади, деган ўйда автомашина эшигини очдим ва юриб турган автомашинадан бақириб сакрадим. Автомашина ичида “ушла, ур, от уни”, деган овозлар эшитилди. Улар автомашинадан тушмасдан ҳаракатланиб кетишди. Ўша ерда бўлган фуқаролардан ёрдам сўраб, дастлаб укамга, кейин ИИБга хабар бердим, - дейди жабрланувчи.

Шу куни қурилиши тугалланмаган бинонинг олдида жабрланувчининг таниши олиб келган 115 000 АҚШ долларини товламачилик йўли билан эгаллаб, пулни ўзаро тақсимлаб, воқеа жойидан яширинишган.

— Чилонзор туманидаги кўчаларнинг бирида тўхтадик. 1994 йилда туғилган cудланувчи пакетдан бир пачка 10 000 АҚШ доллари олиб, менга берди. У ва 1997 йилда туғилган cудланувчи такси тўхтатиб кетишди. 1994 йилда туғилган cудланувчи билан бирга Қозоғистонга қочиб кетмоқчи бўлганимизда ушлашди, - дейди 1981 йил туғилган cудланувчи.

СУД ҲУКМ ҚИЛДИ

Аброр Саидов, жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди раиси:

— 1980 йилда туғилган cудланувчи ЖКнинг 137-моддаси (одам ўғрилаш) 2-қисмининг “б, в” бандлари, 28,164-моддаси (босқинчиликда ташкилотчи) 2-қисмининг “а, б, в” бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисмининг “а” банди, 28,267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочишда ташкилотчи) 2-қисмининг “б, в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди ва 15 йил озодликдан маҳрум қилиди.

Қолган уч нафар судланувчилар одам ўғрилаш, “босқинчилик”, “товламачилик”, “транспорт воситасини олиб қочиш” жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди. 1997 йилда туғилган cудланувчига 13 йил 6 ой, ва 1981 йилда туғилган судланувчига 13 йил 9 ой, 1994 йилда туғилган cудланувчига эса 14 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувилардан солидар тартибда жабрланувчи фойдасига 437 139 548 сўм ундирилиши белгиланди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА,

Тошкент шаҳар суди матбуот котиби


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Хаби Алонсога "Реал"нинг юлдуз вингери керак эмас

Хаби Алонсо Родригога "Реал"нинг асосий таркибидан жой тополмаяпти.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Россия ўт очишни тўхтатиш учун иккита шартни илгари сурмоқда — Bild

Айни дамда Оқ уй Трампнинг Путин билан суҳбати натижа бериб, рус етакчиси ўз шартларини юмшатишига умид билдирмоқда.

"Сизлар бизга террорчи, биз эса сизларга сув берамиз"

Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар Нью-Деҳлида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Истанбулдаги музокарада Россия Украинага бешта шарт қўйди

Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.

"Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим"

Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим — Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур лавозимни қандай эгаллаганини айтиб берди.

Қўқон шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.

Россия Қримдан ҳарбий техникани олиб чиқиб кетмоқда

Россия Севастополдаги ҳарбий базадан ҳарбий техникани оммавий равишда олиб чиқиб кетмоқда, чунки у фронтда тақчил, деб хабар берди "АТЕШ".

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?

Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

"Манчестер Сити" қишда сотиб олган ҳимоячиси ёзда сотиб юборилиши мумкин

Қишки трансферлар вақтида ҳимоячи Витор Рейс "Палмейрас"дан "Манчестер Сити" таркибини тўлдирди.

"Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлуб этди, Родри 2024 йил сентябридан бери биринчи марта ўйнади

"Манчестер Сити" ўз майдонида АПЛнинг 37-турида "Борнмут"ни мағлуб этди - 3:1.

Полша Украинага қўшин юбориш бўйича якуний қарорни эълон қилди

Полша Украинага қўшин юбормоқчи эмас , бу якуний қарор. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Доналд Туск ТВП Инфо каналида маълум қилди .

Зеленский Украинани вайрон қилишда айбланган

Украина президенти Владимир Зеленский ўз сиёсати билан Украинага жиддий зарар етказди. Бу унинг ишига Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас МакГрегор томонидан берилган баҳо .

Instagramʼдаги изоҳ сабаб Самарқандда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 2 мактаб мактаб ўқувчилари иштирокидаги жанжалда ўқувчилардан бири ҳалок бўлди. Воқеа дарсдан сўнг содир бўлган.

Шавкат Мирзиёев Украина можаросини қандай ҳал қилиш кераклигини айтди

Бу ҳақда у Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитидаги нутқида фикр билдирди.

Байден ҳақида даҳшатли даъво: “Умри 1,5 йилдан кўп қолмаган”

Саратоннинг тезкор шакли ташхиси қўйилган Байденнинг умри 12 ойдан 18 ойгача қолган бўлиши мумкин.

Қизлар армияда хизмат қилмаган йигитларга турмушга чиқмаслиги керак

Қирғизистонлик депутат Надира Нарматова парламент йиғилишида шундай фикр билдирди.

Сурхондарёда фуқаролар қовундан заҳарланаётгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкентда фастфуд сабаб 10 ойлик чақалоқнинг чириган ичаги кесиб ташланди

Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.

АҚШ Эрон ядровий иншоотларига яқин орада зарба беришини эълон қилди

Бу ҳақда вазиятдан хабардор америкалик расмийларга таяниб CНН хабар бермоқда .

Исроил Ғазода ўзини-ўзи мудофаа амалиётини кенгайтирди

Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.

АҚШ бир қанча давлатлар билан фаластинликларни Ғазодан кўчириш имкониятини муҳокама қилмоқда

Қўшма Штатлар Ғазо секторидаги фаластинликларни у ерга вақтинча жойлаштириш имкониятини сўраб бир қатор давлатларга мурожаат қилди.

Қозоғистондан олиб келинган синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Трамп Байденнинг шерикларини хиёнатда айблади

Оқ уй раҳбари тегишли нашр билан Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бўлишди.

Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳазилидаги можаролар фонида истеъфога чиқди

Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.

25 ёшли фуқаро смартфонга қарамликнинг ноёб ва қўрқинчли оқибатларига дуч келди

Япониянинг 25 ёшли фуқароси бўйин мускулларини бошқаришни бутунлай йўқотди ва бошини кўтаролмай қолди. Шифокорлар унга кўп йиллик ғайритабиий тана ҳолатидан келиб чиққан "эгилган бош синдроми" нинг оғир шакли ташхисини қўйишди.

Индонезияда вулқон отилди

Индонезия ҳукумати Левотоби Лаки-лаки вулқони учун энг юқори огоҳлантириш даражасини белгилади.

ЖССТ давлатлари пандемия келишуви учун овоз беришади

“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.

Исроил Ғазода янги операция бошланганидан бери биринчи аскар ҳалок бўлганини маълум қилди

“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.

Путин ва Трамп суҳбати: Россия президенти баёнот билан чиқди

Путин журналистлар билан учрашувда америкалик ҳамкасби Доналд Трамп билан суҳбатдан кейин асосий фикрларини очиқлади.

Путин ва Трамп 2 соат суҳбатлашди: тинчликка умид пайдо бўлдими?

Путин ва Трамп суҳбатлашди. Уларнинг суҳбати тахминан 2 соат давом этди. Россия раҳбари аллақачон матбуот олдига чиқди.

Дунёдаги энг йирик иш берувчилар рўйхати эълон қилинди

Жаҳондаги энг катта учта иш берувчи ташкилот қаторида қуйидагилар турибди.

АҚШ молия вазири: Божлар яна оширилиши мумкин

АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Россия Эстониядан йўлга отланган нефт танкерини қўлга олди

Россия Эстониядан йўлга отланган нефт танкерини қўлга олди, деб хабар берди «Блумберг» телеграм-канали.

Руминияда президентлик сайлови: Бухарест мэри етакчилик қилмоқда

Руминияда президентлик сайловининг иккинчи турида овозларнинг 90 фоизи санаб чиқилган ҳолда, Бухарест мэри — ҳокимият коалицияси номзоди 53,67 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда.

Россия Эстониядан йўлга отланган нефт танкерини қўлга олди

Россия Эстониядан йўлга отланган нефт танкерини қўлга олди, деб хабар берди «Блумберг» телеграм-канали.

Руминияда президентлик сайлови: Бухарест мэри етакчилик қилмоқда

Руминияда президентлик сайловининг иккинчи турида овозларнинг 90 фоизи санаб чиқилган ҳолда, Бухарест мэри — ҳокимият коалицияси номзоди 53,67 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда.

Дуров Францияни Руминия сайловларига таъсир ўтказишга уринишда айблади

Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзган.

Исроил Ғазога озиқ-овқат импортига рухсат берди

Бу ҳақда яҳудий давлати бош вазири Бенямин Нетаняхунинг идораси хабар берди.

ID ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Ханс-Дитер Флик "Барселона" билан янги меҳнат шартномасини 2027 йилгача имзолайди. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта маълум қилди.

Ғазодаги ҳужумда бир кечада 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

ID ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Сомалида ҳарбий хизматчиларнинг портлаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди

“Репорт” хабар беришича , бу ҳақда СМС Сомали телеканали Ҳ ижтимоий тармоғида маълум қилди .

Мадриднинг асосий аеропортини 500 га яқин уйсизлар эгаллаб олган

Испаниянинг Мадрид шаҳридаги асосий аеропортда яшовчи уйсизлар сони 500 нафарга етди.

Макрон: Ғазодаги вазият инсонпарварликка зид

Франсия президенти Эммануел Макрон Ғазо секторидаги гуманитар ҳолатни «инсонпарварликка зид» деб баҳолади.

Путин кўпроқ Украина ҳудудларини эгаллаб олишга қодир эканлигига ишонади, аммо Трампни қаттиқ асабийлаштиришни истамайди - CNN

Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.

Америка қамоқхонасидан 10 нафар маҳбус ҳожатхона тешигидан қочиб кетди - Reuters

Қочқинлар кетишдан олдин деворга табассум белгисини чизиб, "Биз айбдор эмасмиз" ва "Бу жуда осон бўлди, лол" деган хабарларни қолдиришга улгурди.

Favqulodda ҳолатларда нима қилиш керак?

Муҳим телефон рақамлари маълум қилинди.

FT: Путин АҚШ, Европа ва Украина тайёрлаган 22 банддан иборат сулҳ режасини ҳатто кўриб чиқишни ҳам истамади

Нашр манбаларига кўра, ушбу 22 банддан иборат режа Украина ва АҚШ амалдорлари ўртасидаги телефон суҳбатида батафсил муҳокама қилинган.

Россия Истанбул музокараларида Харкив ва Сумини босиб олиш билан таҳдид қилган — The Economist

Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.

АҚШ Европа қитъасидан қисман қўшин чиқариш масаласини муҳокама қилади

АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.

Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

Уларни калтаклаган 3 нафар ўқувчи ҳибсга олинган.

Жабалия вайроналари остидан инграган овозлар эшитилмоқда

Жабалиядаги гувоҳлар вайроналар остидан ҳамон фарёдлар эшитилаётганини айтмоқда.

Қўқон шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.

Мединский: "ҳеч қачон русларни алдашга ва улардан бирор нарса ўғирлашга уринманг"

Мединский музокараларнинг биринчи куни ҳақида Бисмаркка нотўғри нисбат берилган иқтибослар билан сўзлади.

Албания бош вазири Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди

Албания бош вазири Эди Рама Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди.