Тошкент шаҳрида 8 кун ичида 8 та велосипед ўғирлаган шахс 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Қайд этилишича, 23 ёшли А.Х. муқаддам ҳам ўғрилик учун судланган. Бироқ у ўзига тегишли хулоса чиқармаган. А.Х. жорий йилнинг 27 май куни тахминан 16:30 ларда Тошкент шаҳар Миробод тумани Афросиёб кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагига кириб, қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғрилаб, воқеа жойидан яширинган ва велосипед эгасига 7 622 808 сўм миқдорда моддий зарар етказган. Ўша куни А.Х. ярим тунда Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги хонадонларнинг бирининг олдидан 2 млн сўмлик велосипедни яширинча ўғрилаб кетган.
Велосипед “ови”га чиққан А.Х. 28 май куни ҳам Сафдош кўчасидаги хонадон олдида турган Ф.Х.га тегишли 1 млн 900 минг сўмлик велосипедга ўтириб, жуфтакни ростлаган. А.Х. Кичик бешёғоч кўчасида қаровсиз қолдирилган С.Ф.га тегишли баҳоси 2 млн 400 минг сўмлик велосипедга ҳам “эгалик” қилган.
Шунингдек, у 29 майга ўтар кечаси Чилонзор тумани Чарх Камолон кўчасида қаровсиз қолдирилган велосипедни миниб ортга қайтган. Бундан ташқари, у 30 май куни Шота Руставели кўчасидаги хонадонлардан бирининг олдидаги болалар майдончасида трос билан боғлиқ турган 1 млн сўмлик велосипедни ўғрилаган. А.Х. жиноий фаолиятини яна давом эттириб, 1 июнь куни Космонавтлар метро бекатига кириш йўлагида турган М.Э.га тегишли 1 млн 500 минг сўмлик велосипедни ҳам ўғрилаб кетган. У ишини 3 июнь куни ҳам давом эттирган ва 1 млн 500 минг сўмлик велосипедни ўмарган.
У кўп ўтмай ушланган. Суд мажлисда судланувчи А.Х. айбига тўлиқ иқрорлик билдирган. Ўғирлаган велосипедларни номаълум шахсларга сотиб, пулни шахсий эҳтиёжларига сарфлаганини тан олган. Оқибатда А.Х. суд ҳукми билан 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Украина фақат Курск вилояти билан чекланиб қолмасдан, Россия ҳудудига чуқур ҳужумларни кенгайтириши мумкин, деб ёзади Washington Post (WP), манбаларга таяниб.
Жанубий Кореянинг Мудофаа таҳлили институти илмий ходими Чон Ген Чжунинг маълум қилишича, илгари бу генерал 200 мингга яқин кишидан иборат махсус куч бўлинмасига қўмондонлик қилгани ва Корея ярим оролида уруш бўлса, махфий топшириқларни бажариши керак бўлгани учун оммага танилмаган шахс бўлган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилишини маълум қилди.
Жиноятчиларни узоқ муддатга қамоқ жазоси кутмоқда. Масалан, Фират Сари, Илкер Генен ва бошқа шифокорлар 177 йилдан 582 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
«Катта йигирмалик» (G20) давлатлари етакчилари Ғазо сектори ва Ливанда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди. Ушбу талаб Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган саммит якунида қабул қилинган декларацияда илгари сурилган.
Абхазия вице-президенти Бадра Гунба расман давлат раҳбари вазифасини бажаришни бошлади.
Шу муносабат билан унинг кичик видеомурожаати эълон қилинди.
«Мен барча раҳбарлар ва ҳукумат органларига Абхазия Республикаси қонунчилигига мувофиқ давлатни сақлаб қолиш ва унинг фаолиятини таъминлаш бўйича ўз вазифаларини бажариш бўйича кўрсатма бердим», — деди Гунба.