Президент Самарқанд вилоятининг иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари билан танишди

Президент Самарқанд вилоятининг иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари билан танишди


Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режалар билан танишди. 2025 йилда 1,8 млрд доллар инвестиция жалб қилиш орқали 20 минг иш ўрни яратиш, захирадаги ерларда саноат зоналари ташкил этиш, яйловларни туристик ҳудудга айлантириш — шулар жумласидан.

Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуши фаровонлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Самарқанд мамлакат марказида жойлашган, савдо, саноат, туризм, транспорт ва аграр тармоқлар яхши ривожланган ҳудуд бўлиб, давлат раҳбарининг 2023 йил августдаги ташрифи чоғида белгиланган вазифалар бирин-кетин бажарилмоқда.

Аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашувларда 4,1 млрд долларлик 120 та лойиҳани амалга ошириш имконияти аниқланган. Хусусан, келгуси йилда ҳудудий дастурлар доирасида камида 1,850 млрд доллар инвестицияларни ўзлаштириш, 20 минг иш ўрни яратиш ва қўшимча 1,2 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисоб-китоб қилинган.

Президент Пастдарғом тумани «Чимбойобод» ҳудудида жойлашган ҳокимлик захирасидаги 234 гектар ерни мисол қилди, у ерда махсус саноат зонаси ташкил қилиш мумкин. Тадбиркорлар у ерга 500 млн доллар инвестиция киритиб, фармацевтика, кимё, электротехника, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат лойиҳаларини бошлашга тайёрлигини билдирган.

Шунингдек, Зарафшон дарёси атрофидаги 25 гектар тошлоқ ер «Ургут» эркин иқтисодий зонасига қўшилса, 30 млн долларлик лойиҳаларга жой бўлади. Дарғом канали бўйида 35 километрли туристик йўлак, Нарпай каналида гастрономик кўприк ташкил этиш орқали биринчи босқичда 500 млрд сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Вилоятдаги яйлов ва лалми ерларни иқтисодий активга айлантириш керак, таъкидлади президент. У Самарқанд туманида 350 гектар лалми ерда туристик-рекреацион ҳудуд ташкил қилиб, мингта тадбиркорни жойлаштириш ва 3,5 мингта иш ўрни яратиш мумкинлигини кўрсатди.

«Булунғур туманидаги 6 минг гектар самараси кам ғалла майдонлари мева-сабзавот етиштиришга ихтисослаштирилса, гектаридан даромад 10 минг доллардан ошади, 45 минг одам ишли бўлади. Маҳсулотларнинг ярми экспортга чиқарилиб, қўшимча 52 млн доллар экспорт тушуми таъминланади», — дейилади хабарда.

Ҳозирда Иштихон, Ургут, Пайариқ ва Қўшработдаги одамлар 35 минг гектарда узум етиштиради, лекин сердаромад навларни экиш, касалликка қарши курашиш, янгича агротехник тадбирларга кўникма етишмагани учун ҳосилдорлик паст ҳисобланади. Шу боис Иштихонда Боғдорчилик ва узумчилик илмий институтининг тажриба станциясини ташкил қилиш таклифи билдирилган. Унда «in-vitro» усулида кўчатчилик йўлга қўйилиб, узумнинг «Гигант», «Сирлибой», «Аватар» каби бозорбоп навлари экилади. Натижада ҳосилдорликни қўшимча 25−30 центнерга, экспортни эса 20 млн долларга ошириш кутилмоқда.

Шунингдек, Қўшработ, Иштихон, Нуробод, Пастдарғом, Пахтачи ва Ургутдаги конлар негизида фойдали қазилмаларни қайта ишлаш корхоналари очиш мумкин.

Йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими шу каби имкониятларни ишга солиш бўйича чора-тадбирларни тақдимот қилди. Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш бўйича қарор киритиш вазифасини қўйди. Лойиҳаларни мастер-режа асосида жойлаштириш, кўпроқ иш ўринлари ва замонавий уй-жойлар ташкил этиб, аҳоли фаровонлигини ошириш юзасидан топшириқлар берди.

Уч кун аввал президент Андижон вилоятини 2025 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларини ҳам белгилаб берганди. Мақсадли вазифаларга кўра, ҳудудда инвестиция ҳисобига 305 минг аҳоли иш билан таъминланиб, 1 млрд доллар экспорт қилинади. Қир-адирлар тоифаси ўзгартирилиб, фойдаланишга топширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Россия ўз ишини бошлади

Россия армияси Украинадаги нишонларга яна камикадзе дронларини учиришни бошлади.

Мудофаа вазирлиги мурожаат билан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ Шарқий ҳарбий округ ҳудудида режавий машғулотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонлик боксчи ҳакамлар қурбонига айланди (фото)

Кеча Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Riyadh Season доирасида навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Буюк Британия Путинга «энг замонавий» қанотли ракеталар билан хабар юборди

Мудофаа вазири Люк Поллард СПEАР ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилганини «Буюк Британия Қуролли Кучлари салоҳиятида сезиларли сакраш» деб таърифлади.

Дунёнинг табиий захирлари қиймати бўйича энг бой 10 мамлакати

Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.

Филипп Киркоров қидирувга берилди

У Россия халқ артисти унвонига эга.

«Ўзингизни босинг, дўстим»: Хабиб Нурмагомедов «Манчестер Юнайтед» афсонасини огоҳлантирди

Патрис Эвра яқинда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовдан енгил огоҳлантириш олди.

Майк Тайсон жанг олдидан рақибига тарсаки туширди

Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг Арлингтон (АҚШ)даги 80 000 ўринли АТ&Т стадионида бўлиб ўтади.

Гурулев АҚШни ядровий кулга айлантирмоқчи

Шундан сўнг, депутатнинг сўзларига кўра, ҳеч ким Россияга ATACMS ёки "Storm Shadow" ракеталарини отишни хоҳламайди.

Эрон етакчиси Али Хоманаий комада

Турли оммавий ахборот воситалари Эрон олий раҳбари Али Хоманаий комада эканлиги ва унинг аҳволи оғир деб баҳоланаётгани ҳақида хабар бермоқда.

Президентдан “дух” олган Омонбоевага суд ҳукми ўқилди

У Навоий шаҳар ҳокими номидан фойдаланган ҳолда тадбиркорнинг кўп миқдордаги пулини қўлга киритган.

Митхун Чакраборти мусулмонларни ўлдириш билан таҳдид қилди

«Сизларни (мусулмонларни) бўлак-бўлак қилиб, мурдаларингизни дарёга эмас, ерларингизга ташлаймиз».

Совуқ, қор ва ёмғир: янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Алишер Усмонов номзодини 103та давлат қўллаб-қувватлади

Расмий сайлов маросими 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Бугун кечқурун ва кундузи ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бугун тунда Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир бошланади ва тушгача давом этади. Ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

Америкалик рус аскарини қандай қилиб тўхтатишни ўйлаб топди

Остиннинг таъкидлашича, Украина армияси «бу ҳаракатларни секинлаштиришга» ёрдам берадиган қуролга муҳтож.

Британияда мактаблар ёпилди

Ноқулай об-ҳаво туфайли миллий автомагистралларда сариқ хавфли даража эълон қилинди.

Украинада нечта ATACMS ракеталари бор?

Яқинда АҚШ президенти Жо Байден ушбу ракеталардан Россия ҳудудига зарба берилишини маъқуллаган эди.

Украина фақат Курск вилояти билан чекланмайди

Украина фақат Курск вилояти билан чекланиб қолмасдан, Россия ҳудудига чуқур ҳужумларни кенгайтириши мумкин, деб ёзади Washington Post (WP), манбаларга таяниб.

Қозоқларни Украинани тарк этишга чақиришди. Киев бунга муносабат билдирди

Қозоғистоннинг Киевдаги элчихонаси қозоғистонликларга «артиллерия ўқлари ва ҳаво ҳужумларининг кучайиши» сабабли Украинани тарк этишни тавсия қилди.

Анқара Вашингтонга таклиф билан чиқди

Вашингтон ҳозирча Анқаранинг таклифига жавоб бермаган.

Ким Чен Ин Путинга ўзининг энг яхши генералларидан бирини юбормоқда

Жанубий Кореянинг Мудофаа таҳлили институти илмий ходими Чон Ген Чжунинг маълум қилишича, илгари бу генерал 200 мингга яқин кишидан иборат махсус куч бўлинмасига қўмондонлик қилгани ва Корея ярим оролида уруш бўлса, махфий топшириқларни бажариши керак бўлгани учун оммага танилмаган шахс бўлган.

Украина Қуролли кучлари биринчи марта Британиянинг Storm Shadow ракеталари билан Россия ҳудудига зарба берди — Bloomberg

Агентликка бу ҳақда Ғарбнинг номини ошкор этмаган расмийси маълум қилди.

Пезешкиан Рим папасидан Исроилга таъсир ўтказишни сўради

Эрон президенти Масуд Пезешкиан чоршанба куни Рим папаси Франциск Биринчига мурожаат йўллади.

Лукашенкодан кечирим

Лукашенко 30 дан ортиқ кишини кечиришга қарор қилди.

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 411 кун бўлди

24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

Ҳизбуллоҳ Тел-Авив марказини йўқ қилмоқчи

Ливандаги Ҳизбуллоҳ шиа ҳаракатининг Исроилнинг Байрут марказига қилган ҳужумларига жавоби Тел-Авив марказига ҳужумлар бўлади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон армияси салоҳияти оширилишини маълум қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилишини маълум қилди.

Истанбулда болалар ўлимига сабабчи бўлган шифокорлар устидан суд бошланди

Жиноятчиларни узоқ муддатга қамоқ жазоси кутмоқда. Масалан, Фират Сари, Илкер Генен ва бошқа шифокорлар 177 йилдан 582 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Наманганда бир оиланинг 3 нафар аъзоси ис газидан вафот этди

А.Б нинг турмуш ўртоғи оғир ҳолатда шифохонага олиб келиниб, шикофорлар томонидан ҳаёти сақлаб қолинди.

Жиззахда ҳайдовчи 4 ва 13 ёшли қизларни уриб қочиб кетди

Оқибатда опа-сингиллар турли тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Замонавий бешкураш янги даврга кирмоқда

Шу йилнинг 15-17 ноябр кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Халқаро замонавий бешкураш иттифоқининг (UIPM) 73-конгресси бўлиб ўтди.

Дональд Трамп муҳожирлар туфайли АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилиши мумкин

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп инаугурация маросимидан сўнг муҳожирларга қарши курашиш мақсадида АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилиши мумкин, деб ёзади Newsweek.

«Катта йигирмалик» муҳим талаб билан чиқди

«Катта йигирмалик» (G20) давлатлари етакчилари Ғазо сектори ва Ливанда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди. Ушбу талаб Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган саммит якунида қабул қилинган декларацияда илгари сурилган.

Доллар мустаҳкамланишининг янги даври бошланмоқда — Goldman Sachs

Доллар мустаҳкамланишининг янги даври бошланмоқда, бу ҳақда Bloomberg агентлиги Goldman Sachs стратеглари прогнозига асосланиб хабар берди.

Вице-президент Абхазия давлат раҳбари вазифасини бажаришни бошлади

Абхазия вице-президенти Бадра Гунба расман давлат раҳбари вазифасини бажаришни бошлади. Шу муносабат билан унинг кичик видеомурожаати эълон қилинди. «Мен барча раҳбарлар ва ҳукумат органларига Абхазия Республикаси қонунчилигига мувофиқ давлатни сақлаб қолиш ва унинг фаолиятини таъминлаш бўйича ўз вазифаларини бажариш бўйича кўрсатма бердим», — деди Гунба.

Россия ҳудудига биринчи ATACMS зарбаси

Украина Америка қуролидан фойдаланиб Россияга ҳужум қилди.

Трамп иттифоқчилари Байденнинг ракета қарорини «эскалация» деб танқид қилмоқда

Трамп бир неча бор урушни тезда тугатишга ваъда берган.

G20 етакчилари Украинадаги «инсоният азоби»ни қайд этди

Бразилияда бўлиб ўтаётган G20 йиғилишининг етакчилари якуний баёнот билан чиқишди, у Украинада тинчлик ўрнатишга чақиради, лекин Россияни босқинчи сифатида тилга олмайди.

Россия украиналик қурбонлар сонини эълон қилди. Бу ерда ким ёлғончи?

Россия Украинага 1000 кун аввал ҳужум бошланганидан бери Украина қуролли кучларининг 900 мингдан ортиқ аъзоси ҳалок бўлган ёки яраланганини айтди.