ОАВ томонидан аллақачон «йилнинг энг яхши дўстлари» деб аталган Доналд Трамп ва Илон Маск сўнгги ойларда ажралмас бўлиб қолди. Улар биргаликда спорт тадбирларида қатнашишди, ракета учирилишини томоша қилишди ва Флоридада тез-тез учрашишди.
Маск ҳатто бюрократия ва давлат харажатларини қисқартириш бўйича янги президент ташаббуси раҳбари лавозимини эгаллади. Бироқ, миллиардер ва бўлажак АҚШ президенти ўртасидаги дўстлик биринчи қийинчиликларга дуч келган кўринади.
Ахиос порталига кўра, яқинда Илан Маск ва Трампнинг асосий маслаҳатчиси Борис Эпштейн ўртасида можаро юзага келган. Бунга сабаб Метт Гейтснинг адлия вазири лавозимига танлангани бўлди, уни Маск танқид қилди. У, шунингдек, Эпштейннинг Трампга таъсирини шубҳа остига олди ва кескин жавоб берди: Эпштейн Маскга муҳокама қилинаётган масалаларни тушунмаслигини айтди.
Бундан ташқари, Маскнинг хатти-ҳаракати Трамп жамоасида норозиликни келтириб чиқармоқда. NBS News хабарига кўра, у «вице-президент каби ҳаракат қилгани» ва эътибор қозонишга урингани учун танқид қилинмоқда.
Трампнинг биринчи қарорлари қўшимча кескинликни оширади. Яқинда у Говард Лутникни савдо котиби лавозимига номзод қилиб кўрсатди, гарчи Маск уни Ғазначилик котиби лавозимига қўллаб-қувватлаган эди. Маск бўлажак президентнинг автосаноат учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларини заифлаштириш ва электр транспорт воситаларини сотиб олиш учун солиқ имтиёзларини бекор қилиш режаларидан кўпроқ хафа бўлди. Бу, хусусан, бутунлай экологик тоза автомобиллар ишлаб чиқаришга йўналтирилган Tesla компаниясига таъсир қилиши мумкин.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Жиноятчиларни узоқ муддатга қамоқ жазоси кутмоқда. Масалан, Фират Сари, Илкер Генен ва бошқа шифокорлар 177 йилдан 582 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
«Катта йигирмалик» (G20) давлатлари етакчилари Ғазо сектори ва Ливанда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди. Ушбу талаб Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган саммит якунида қабул қилинган декларацияда илгари сурилган.
Абхазия вице-президенти Бадра Гунба расман давлат раҳбари вазифасини бажаришни бошлади.
Шу муносабат билан унинг кичик видеомурожаати эълон қилинди.
«Мен барча раҳбарлар ва ҳукумат органларига Абхазия Республикаси қонунчилигига мувофиқ давлатни сақлаб қолиш ва унинг фаолиятини таъминлаш бўйича ўз вазифаларини бажариш бўйича кўрсатма бердим», — деди Гунба.
Март ойида АҚШ Украинага ракеталарни яширин равишда юборган бўлсада, Украинага Россия ҳудуди ичида зарба бериш учун улардан фойдаланишга рухсат берилмаган.
Мазкур қарор прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилиб, асоссиз бўлганлиги сабабли бекор қилинган ва 18 ноябрь куни фуқаро С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
General Motors концерни жаҳон бўйлаб мингдан ортиқ ходимларини ишдан бўшатади, уларнинг 507 нафари Уоррен (Мичиган штати)даги бош муҳандислик маркази мутахассисларидир, деб хабар берди Reuters.