Японияда соат шаклидаги узук тақдим қилинди
Япониянинг “Casio” компанияси ўзининг биринчи смарт-узугини чиқарди, у ҳам ноодатий ташқи кўриниши билан ажралиб туради. Бу ҳақда “hi-tech.mail” нашри хабар берди.
Компакт ўлчамлар — 25,2×19,5×6,2 мм — уни стандарт моделга нисбатан тахминан ўн баравар кичик қилади.
“CRW-001−1JR” uzuk-soati диаметри 1 дюймдан кам бўлган кичик корпусга эга бўлди. Унда вақт: соат, дақиқа ва сонияларни акс эттирувчи янада миниатюрали олти сегментли LCD экран ўрнатилган.
Шунингдек, узукда сана, қўшимча соат минтақаси вақти, секундомер каби параметрларни бошқариш учун учта функционал тугма мавжуд.
Соат экрани ёруғликка эга бўлиб, овозли сигнал ўрнига дисплей милтиллаши билан уйғотиш вазифасини бажаради.
Қурилма битта батарея билан ишлайди, “Casio” маълумотларига кўра, бу сув ўтказмайдиган соатнинг тахминан икки йил ишлашини таъминлайди.
Қурилмани кичикроқ бармоқларга мослаштириш учун “Casio” пластик қўшимчаларни ўрнатишни таклиф қилади (қуйида расмда кўрсатилган). Каттароқ бармоқларга эса узукни тақиб бўлмайди.
Батарея қуввати тугаганда, уни осонгина алмаштириш мумкин. Шунингдек, узукнинг корпуси қуйма, металлдан ясалган.
Қайд этилишича, янги девайс декабрь ойида Япония бозорида 19 800 иена (таҳминан $127) нархда сотувга чиқарилади.