Канцлер Олаф Шольц Германиянинг Taurus ракеталарини Украинага беришдан бош тортгани учун Кремлдан олқишларга сазовор бўлди. Хусусан, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Шольцнинг позициясини «масъулиятли» деб атади. Шу билан бирга, Шольцнинг ўзи бу сўзларга иштиёқсиз муносабатда бўлиб, «жаноб Лавров кўп гапиради, лекин нуқтага эмас».
Айни пайтда Лавров саммитдан Ғарб давлатларини яна таҳдид қилиш учун фойдаланган. У, масалан, Россиянинг янги ядровий доктринасига тўхталиб ўтди, унда ядровий кучлар қўллаб-қувватлаган ядрога эга бўлмаган давлатнинг ҳужуми Россияга қўшма ҳужум сифатида қаралиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Бундай баёнотларга Украина ҳарбийларининг Брянск вилоятига зарба бериш учун Америка АТАCМS ракеталаридан фойдалангани сабаб бўлди.
Россиянинг собиқ президенти ва Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев ўзига хос тарзда Ғарбни Учинчи жаҳон уруши билан таҳдид қилди.
«Альянс ракеталаридан бу тарзда фойдаланиш энди блок мамлакатлари томонидан Россияга ҳужум сифатида баҳоланиши мумкин. Бундай ҳолда, Киевга ва НАТОнинг асосий объектларига, улар қаерда бўлишидан қатъи назар, уларга оммавий қирғин қуроллари билан зарба бериш ҳуқуқи пайдо бўлади. Ва бу аллақачон Учинчи Жаҳон уруши », - дейилади Медведевнинг постида.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Украина фақат Курск вилояти билан чекланиб қолмасдан, Россия ҳудудига чуқур ҳужумларни кенгайтириши мумкин, деб ёзади Washington Post (WP), манбаларга таяниб.
Жанубий Кореянинг Мудофаа таҳлили институти илмий ходими Чон Ген Чжунинг маълум қилишича, илгари бу генерал 200 мингга яқин кишидан иборат махсус куч бўлинмасига қўмондонлик қилгани ва Корея ярим оролида уруш бўлса, махфий топшириқларни бажариши керак бўлгани учун оммага танилмаган шахс бўлган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилишини маълум қилди.
Жиноятчиларни узоқ муддатга қамоқ жазоси кутмоқда. Масалан, Фират Сари, Илкер Генен ва бошқа шифокорлар 177 йилдан 582 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
«Катта йигирмалик» (G20) давлатлари етакчилари Ғазо сектори ва Ливанда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди. Ушбу талаб Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган саммит якунида қабул қилинган декларацияда илгари сурилган.
Абхазия вице-президенти Бадра Гунба расман давлат раҳбари вазифасини бажаришни бошлади.
Шу муносабат билан унинг кичик видеомурожаати эълон қилинди.
«Мен барча раҳбарлар ва ҳукумат органларига Абхазия Республикаси қонунчилигига мувофиқ давлатни сақлаб қолиш ва унинг фаолиятини таъминлаш бўйича ўз вазифаларини бажариш бўйича кўрсатма бердим», — деди Гунба.