Тошкентда самарқандлик бошқа бир самарқандликнинг машинасини ўғирлади

Тошкентда самарқандлик бошқа бир самарқандликнинг машинасини ўғирлади

20-апрель куни соат 19.30 да Чилонзор туманидаги Олмазор метро бекати ёнида 22 ёшли самарқандлик Раҳмон О. спиртли ичимлик таъсири остида бўла туриб йўловчи сифатида 42 ёшли самарқандлик Яшин Ж.нинг Ласетти русумли автомобилига минган.

Бош прокуратура хабарига кўра, Раҳмон О. машинанинг калити ҳайдовчи томонидан ўт олдиргичда қолдирилганлигидан фойдаланиб, ҳайдовчининг ўриндиғига ўтириб машинани номаълум йўналишда олиб қочган. Тез орада у ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми ( Транспорт воситасини олиб қочиш ) асосида жиноий иш қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!