Тошкентда фуқаро ўзи олиб қочган машинани бошқариб кетаётганда қўлга олинди

Тошкентда фуқаро ўзи олиб қочган машинани бошқариб кетаётганда қўлга олинди

2019 йил 13 март куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги банкнинг автомашиналар турар жойида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган А.Ш. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинани ҳайдаб қочган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи Б.Ю. маст ҳолда содир этганлиги аниқланиб, у автомашинани Учтепа тумани 12-даҳада ҳайдаб кетаётганида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!