Табиат ресурслари вазирлигида ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Вазирлик маълумотига кўра, унда Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда ЮНЕСКО ўртасидаги экологик таълим, табиий меросни бошқариш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида «яшил» иқтисодиётга босқичма-босқич ўтиш, рақамлаштириш тизими, экологик таълим ва маданиятни жорий этиш, ходимлар ва мутахассилар салоҳиятини ошириш ҳамда бу борада хорижий тажрибани қўллаш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон атроф муҳити ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисида миллий маърузасини ишлаб чиқиш, миллий экологик ва табиий мерос рўйхатларини тузиш масаласи муҳим эканлиги қайд этилди. Шу билан бирга, Тошкентда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича минтақавий ваколатхонасини очиш бўйича таклиф билдирилди.
Бундан ташқари, Оролбўйи минтақасида Орол маданий мерос боғи инновацион лойиҳасини ишлаб чиқиш, маданий мерос объектларига ташриф буюрувчилар марказларини ташкил этиш, иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича стратегик аҳамиятга эга дастурларни ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳаво, сув ва экологик таълим масалаларида олиб борилаётган изчил ишлар икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштиришда муҳим ҳаракатланувчи механизм эканлиги алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида жорий йил октябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенциянинг (CMS) 14-Томонлар конференцияси (COP-14) ни ҳамкорликда ўтказишга келишиб олинди.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Сиёсатчи таъкидлашича, агар бу ракеталар Россияга ҳужум қилиш учун ишлатилса, Москва буни Германиянинг уруш ҳаракатларида бевосита иштироки деб баҳолайди
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади