Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Интернет тармоғида пойтахтдаги Гидрометмарказ яқинида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган суратлар тарқалди.

Тошкент ИИББнинг маълум қилишича, 2019 йил 18 ноябрь куни соат 10:40да Осиё ва Чингиз Айтматов кўчалари кесишмасида 29 ёшли Д.К. бошқарган Spark русумли автомобиль светофорнинг тақиқловчи ишорасига тўхтаган уч нафар машиналарга тўқнашган.

Автомобиллардан бири, ўз навбатида, олдида турган “Matiz”га урилган. ЙТҲ сабаби: Д.К.нинг айтишича, автомобилининг тормоз тизими ишдан чиққан. Ҳодиса туфайли ҳеч ким жабр кўрмади.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Транспорт воситангизнинг техник ҳолатига эътиборлироқ бўлинг. Айниқса, об-ҳаво совуқлигида. Ҳавонинг совиб бориши билан тормоз масофаси узайиб боришини унутманг. Йўлларда ўзингизни эҳтиёт қилинг!” - дейилади ИИББ маълумотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!