Тошкентда 4 та машина иштирокида автоҳалокат содир бўлди

Тошкентда 4 та машина иштирокида автоҳалокат содир бўлди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида 4 та машина иштирокида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ҳолат 31 май куни соат 16:45 ларда Учтепа тумани Заргарлик кўчасида содир бўлган. 1994 йилда туғилган Ҳ.Й. бошқарувида бўлган Lacetti, 1976 йилда туғилган А.И. бошқарувида бўлган Cobalt, 2003 йилда туғилган Ф.С. бошқарувида бўлган Changan, 1993 йилда туғилган Ф.С. бошқарувида бўлган Spark иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Spark русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳат олиб, шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!