Тошкент вилоятида уйини иситмоқчи бўлган эр-хотин заҳарланиб вафот этди

Тошкент вилоятида уйини иситмоқчи бўлган эр-хотин заҳарланиб вафот этди

2023 йил 12 январь куни Чирчиқ шаҳар, Маърифат МФЙ, “Ветерок” боғдорчилик-узумчилик ширкати 47-дала ҳовлисида яшаган 1953 йилда туғилган А.Шакуров ва турмуш ўртоғи 1963 йилда туғилган Х.Шакурова уйини иситиш мақсадида чала ёнган кўмирни ётоқхонасига олиб киришганлиги натижасида кўмирдан чиққан ис газидан захарланиш натижасида дала ховлида вафот этишган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов хабар берди.

Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!