Жаҳон банки "Украинадаги заиф муҳитда барқарор инфратузилмани яратиш" DRIVE лойиҳаси доирасида мамлакат транспорт инфратузилмасини тиклаш учун 432 миллион доллар ажратади.
Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмихал ўзининг Телеграм-каналида маълум қилган.
"Украина Жаҳон банкидан транспорт инфратузилмасини тиклаш учун 432 миллион доллар олади. DRIVE лойиҳаси доирасида тегишли келишувлар бугун Киевда Тараққиёт вазирлиги ва Жаҳон банки ўртасида имзоланди", деб ёзди у.
Шмихалнинг сўзларига кўра, лойиҳа мамлакатнинг 19 та ҳудудидаги йўллар ва кўприкларни капитал таъмирлаш, автомобиль йўлларини модернизация қилиш, модулли кўприклар ўрнатиш, шунингдек, техник ёрдам кўрсатишни назарда тутади. У Украина инфратузилмасини тиклаш ва ривожлантириш давлат агентлиги томонидан амалга оширилади.
Бош вазир маблағлар Украина бюджетига қачон ўтказилишини айтмади.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Москва АҚШ божхона тўловларидан деярли ҳеч қандай ижобий таъсир сезмайди, чунки жаҳон иқтисодиётидаги беқарорлик унинг эҳтиёткорона ҳаракатларини талаб қилади.
Буни тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу бино Ню-Ёркнинг осмонўпарлар ўрмонида ҳам ўзини йўқотмай, Empire State Building ва One World Trade Center томидан ҳам баланд кўтарилади.
Вазирлик томонидан қайд этилганидек, мамлакатда амалга оширилаётган бундай янгиликлар табиий компонентлар асосидаги юқори сифатли дори воситалари орқали биофармацевтика саноатини ривожлантириш имконини беради.
Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, юз, бўйин, қўл, оёқ ва сон қисмларидан куйиш жароҳатларини олган икки бола ҳам вафот этди, дейилади хабарда.
Трампнинг йирик божлар жорий этиши жаҳон бозорларининг кескин пасайишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси бир кунда уларнинг бойлиги 208 миллиард долларга камайганини кўрди, ярмидан кўпи ўртача 3,3 фоизга камайган.