«Барселона» клуби президенти Жоан Лапорта жамоа футболчилари Дани Ольмо ва Пау Викторнинг Ла Лигада рўйхатдан ўтказилмаётганига муносабат билдирди.
«Биз ҳали Ла Лигага жавоб қайтарамиз. Улар бизнинг манфаатларимизга ҳужум қилишди.
Олдин бу трансферларни маъқуллаган ташкилот нимага бирдан қарорини ўзгартириб қолгани қизиқ. Демак, Ла Лига дастлаб хато қилган бўлиб чиқиши керак.
Бугун ўта муҳим учрашувда майдонга тушишимиз керак. Қарор эса айни шу куни эрталаб эълон қилинмоқда. Майдонда енгишнинг иложи бўлмаяпти ва энди бизга унинг ташқарисида ҳам ҳужум бошлашмоқда.
Менга ишонинг, Тебас (Ла Лига президенти) ва унинг ташкилотига берадиган жавобим кучли бўлади. Клуб президенти сифатида мен бунга шунчаки жим қараб тура олмайман», – деди «Барселона» президенти Лапорта.
Аввалроқ «Барселона» молиявий фэйр-плей қоидаларига тўғри келмаслиги сабаб Дани Ольмо ва Пау Викторни Ла Лигада рўйхатдан ўтказа олмаслиги маълум қилинганди.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский Хавфсизлик хизматига АҚШнинг фойдали қазилмалар бўйича сўнгги таклифи ҳақидаги махфий маълумотларнинг тарқалиб кетиши юзасидан ички текширув ўтказишни топширди.
Яқинда сунъий йўлдош тасвирлари Россиянинг Калининград шаҳрида ғаройиб ва сирли янги иншоотни кўрсатди — тахминан 12 та футбол майдони катталигидаги 1200 метр кенгликдаги улкан доира.
Буни тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу бино Ню-Ёркнинг осмонўпарлар ўрмонида ҳам ўзини йўқотмай, Empire State Building ва One World Trade Center томидан ҳам баланд кўтарилади.
Вазирлик томонидан қайд этилганидек, мамлакатда амалга оширилаётган бундай янгиликлар табиий компонентлар асосидаги юқори сифатли дори воситалари орқали биофармацевтика саноатини ривожлантириш имконини беради.
Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, юз, бўйин, қўл, оёқ ва сон қисмларидан куйиш жароҳатларини олган икки бола ҳам вафот этди, дейилади хабарда.