Тошкент вилоятида Турсуной Охунова мемориал музейи очилди

Тошкент вилоятида Турсуной Охунова мемориал музейи очилди

Ўза маълумотига кўра, Тошкент вилояти Чиноз туманида теримчи - механизатор Турсунов Охунова мемориал музейи очилган.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари, Турсуной Охунованинг оила аъзолари иштирок этишган. Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимов сўзга чиққан.

Ўз даврининг қаҳрамони бўлган Турсуной Охунованинг ҳаёт йўли, меҳнат фаолиятини чуқур ўрганиш ёшлар учун катта сабоқдир. Чинозлик теримчи-механизатор ўз даврининг тимсолига айланган, энг машҳур ва фаол аёлларидан бири бўлган. Унинг серқирра ва мураккаб ҳаёт йўли ўзбек аёллари учун меҳнатсеварлик намунаси, мардлик ва жасорат мактаби ҳисобланган.

Тадбирда Турсуной Охунованинг довруқли йиллари, ўша даврдаги аламли ҳолатлар, йиллар ўтгач юзага чиққан ҳақиқатлар ҳақида сўз борган. Айниқса, ёш қаҳрамон қиз Турсунойни ўз кўзи билан кўрган, бирга катта бўлган дугоналари, маҳалладошлари томонидан яхши хотиралар эсланиб, марҳумнинг ҳақига Қуръон тиловат қилинган.

Турсуной Охунова ҳайкали пойига гул қўйилиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирилган.

Manba: uz24. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!