Тошкент вилоятида заргарлик буюмларини ноқонуний йўл билан олиб ўтмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизматига таяниб Дарё нашри хабар берди.
Қайд этилишича, божхоначилар томонидан Тошкент вилояти Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
“Бекобод-авто” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган икки нафар фуқаро божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилганида фуқароларнинг бел қисмига матога ўраб яширилган умумий қиймати салкам 2 миллиард сўмлик 1 696 грамм заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил апрель ўрталарида Ҳиндистонда Индира Ганди аэропортидан 3,2 килограмм олтинни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик эркак ушланган эди. Ўзбекистон фуқароси Дубай рейсини амалга ошириш учун Чандигарҳ аэропортига қочиб кетган пайти қўлга тушган. 2024 йилнинг май охирларида эса Тошкент вилоятида 1 млрд 770 млн сўмлик заргарлик буюмларини автобусда яширинча олиб кириш ҳолати аниқланганди.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР терма жамоасининг икки ўйинини бошланиш вақтини эълон қилди.
Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, Россия ҳужумдан бир неча соат олдин Эронни Исроилнинг яқинлашиб келаётган зарбаси ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Ўт ўчириш бошқармаси матбуот котиби Ким Жин Ённинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида Жанубий Кореянинг икки нафар ишчиси, 1 нафари Лаос ва 18 нафари Хитой фуқароси бўлган.
Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади.