Тошкент вилоятида ижарага берилган ерни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Тошкент вилоятида ижарага берилган ерни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Тошкент вилояти прокуратураси ИИВ ЖҚБ Коррупция ва ИЖҚК бошқармаси билан ҳамкорликда ер ресурсларини талон-торож қилинишининг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратураси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, А.Б. Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги У.Юсупов массивидан туман ҳокимининг 07.08.2019 йилдаги қарори билан “XALQOBOD DILOROM AGRO” фермер хўжалигига 49 йил муддатга ижара асосида ажратилган жами 36,8 га суғориладиган ер майдонини ноқонуний равишда М.Ф.га 100 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пуллардан 25 минг АҚШ долларини мурожаатчидан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (Суғориладиган ер участкасига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!