Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари вафот этди

Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари вафот этди

Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Баҳодирбек Муллахонов вафот этди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ўлим ҳолатини тасдиқлаб, таъзия билдирган.

«Ажойиб инсон, камтар ва билимли раҳбар Баҳодирбек Муллахонов меҳнат фаолияти давомида халқ хўжалигининг турли соҳаларида сидқидилдан меҳнат қилган. Хусусан, юртимизда банк-молия соҳасининг ривожланишида унинг муносиб хизматлари борлигини соҳа ходимлари яхши билар ва чуқур қадрлар эди. 

У Тошкент вилояти ҳокимлигида ишлаган нисбатан қисқа муддатда кўплаб ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишга бошчилик қилган, ҳамкасблари ўртасида ардоқли устоз ва дўст сифатида катта ҳурмат қозонган эди. 

Баҳодирбек Муллахоновнинг оила аъзолари, яқинлари ва сафдошларига чуқур таъзия билдирамиз. Ҳамкасбимиз ва дўстимиз ажойиб инсон Баҳодирбек Муллахоновнинг ёрқин хотираси қалбимизда бир умр сақланиб қолади», дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.

Баҳодир Муллахонов 2015 йилдан «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси сифатида ишлаган, 2020 йилнинг февралида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!