Маълумотларга кўра, АZAL самолётига қарши ракета учириш буйруғини 51-ҳаво ҳужумидан мудофаа дивизияси командири берган. Нашр бу маълумот қаердан олинганини очиқламаган. Ҳозирча бошқа манбалар бу хабарни тасдиқлагани йўқ.
Мinval'нинг хабар беришича, АZAL самолётига зарба берган ракета учирилган вақтда қуйидаги ҳарбийлар навбатчиликда бўлган: 51-дивизия катта штурмани капитан Дмитрий Пудовкин, Жанубий ҳарбий округ штаби оператив навбатчиси подполковник Владимир Яновский ва 4-гвардия ҳаво мудофааси армияси бошқарув пункти навбатчиси полковник Геннадий Ерeменко.
Россиянинг Astra нашри маълумотлар базасидан сизиб чиққан ҳужжатларга таяниб, Minval тилга олган россиялик бу уч шахс ҳақиқатдан ҳам Россия армиясига алоқадор эканини хабар қилди.
22 июл куни Минвал Озарбойжон йўловчи самолётига ҳужум қилиш буйруғини 51-дивизия командири, генерал-майор Александр Толопило берганини ёзган эди. Нашрга кўра, бу ҳақда ички текширув давомида подполковник Николай Орлянский айтган. Айнан у Толопилодан буйруқ олиб, Пудовкинга нишонни йўқ қилиш топшириғини берган.
Эслатиб ўтамиз, Озарбойжоннинг AZAL авиакомпаниясига тегишли Embraer E190 самолёти 2024 йил 25 декабрда Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида ҳалокатга учраган эди. Самолёт Бокудан Грознийга йўл олган бўлиб, Кавказ минтақасига уюштирилган дрон ҳужумлари вақтида унга Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ракетаси билан зарба берилган. Кейинчалик самолёт Каспий денгизи орқали Қозоғистонга йўналтирилган эди. Ҳалокат натижасида 38 киши ҳалок бўлган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.