Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўлидаги кўприк 5-июн куни қисман ёпилади

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўлидаги кўприк 5-июн куни қисман ёпилади

Эртага, 5 июнь куни соат 10:00 дан бошлаб Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ қ.” автомобил йўлининг 32-километрида ( Бўстонлиқ ва Юқоричирчиқ туманлари чегарасида жойлашган кўприк) жойлашган кўприкнинг Тошкент-Чорбоғ йўналишидаги қисми ёпилади.

Чорбоғ-Тошкент йўналишдаги қисмида эса қарама-қарши ҳаракат ташкил этилади.

Ҳозирда ушбу жойда барча тегишли йўл белгилари ўрнатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!