Тошкент шаҳрини келгуси беш йилда ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди

Тошкент шаҳрини келгуси беш йилда ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди

Ҳукуматнинг "2022—2026 йилларда Тошкент шаҳри ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

- Тошкент шаҳрида 2022—2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 1,6 бараварга, саноат маҳсулотлари ҳажмини 1,4 бараварга, хизматлар ҳажмини 3 бараварга ҳамда қурилиш ишлари ҳажмини 1,6 бараварга оширишни назарда тутувчи шаҳар ва туманлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар параметрлари;
- ҳудудларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар давомида билдирилган таклифлар ва аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган "йўл харитаси";
- 2022 йилда Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар.

Қарор билан шундай тартиб ўрнатилдики, унга кўра:
- ҳар ойда туманлар сектор раҳбарлари халқ депутатлари кенгашларида лойиҳалар ижроси юзасидан ҳисобот бериб боради;
- ҳар ой якуни билан Тошкент шаҳар ҳокими халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашида лойиҳа параметрларини ва кўрсаткичлари ижроси ҳамда эришилган натижаларни муҳокама қилиб боради;
- ҳар чоракда бош вазирнинг ўринбосарлари тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари иштирокида жойларга чиққан ҳолда, ўз йўналишлари бўйича лойиҳа вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ўрганишлар ўтказади ва зарур тадбирларни белгилайди;
- ҳар чорак якуни билан лойиҳа ижроси Вазирлар Маҳкамаси раёсати мажлисларида кўриб чиқилади ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Президент Администрациясига ахборот киритиб борилади.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6 майдан кучга кирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    Ш ..Д
    Тошкентдан бошка шахарларам бор Узбекистан факат Тошкент иборат мас
    honaliev
    Тошкентга бориб уз шахримга келсам хурлигим келади.