Тошкент шаҳар Экология бошқармасига бошлиқ тайинланди
![Тошкент шаҳар Экология бошқармасига бошлиқ тайинланди Тошкент шаҳар Экология бошқармасига бошлиқ тайинланди](/photos/news/hIQoYcUWNQEsuUr.jpeg)
Акмал Расулов Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунгача бошқарма бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
Бошқарманинг собиқ бошлиғи Фарҳод Деҳқонов пойтахтда мораторийга қарамай дарахткесарликлар тўхтамаётгани ортидан 1 февралгача ишдан четлаштириб, унинг охирги 2 йилдаги фаолияти бўйича хизмат текшируви тайинланган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).