"​Тошкент–Қўнғирот–Тошкент" йўналишига ўзгартириш киритилди

"​Тошкент–Қўнғирот–Тошкент" йўналишига ўзгартириш киритилди

Жорий йилнинг 12 декабрь кунидан бошлаб "Тошкент–Қўнғирот–Тошкент" йўналишида хафтанинг бир кунида қатновни амалга ошириб келаётган №52/51 йўловчи поезди харакат жадвалига ўзгартириш киритилди.

Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизмати хабар берди.

"Поезд эндиликда Тошкентдан Қўнғирот томон хафтанинг ҳар пайшанбасида эмас, балки чоршанба куни қатновни амалга оширади. Қўнғиротдан эса пайшанба куни эмас, жума куни пойтахт томон харакатланади", - дейилган хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!