Тошкент давлат стоматология институти томонидан 2020 йил 10 сентябр куни “Стоматологиянинг замонавий технологиялари ва методикалари” анжумани ташкил қилинди. Онлайн конференцияда дунёнинг 10дан ортиқ нуфузли хорижий университетларидан хусусан, АҚШ, Чехия, Россия, Белорусия, Қозоғистон профессорлари ўз маърузалари билан иштирок этишди.
200 дан ортиқ иштирокчи қатнашган конференцияда, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Олий ва ўрта тиббий маълумотларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Юсупалиева Гулнора Акмаловна очиб берди, Тошкент давлат стоматология институти ректори Нодир Қодирович Ҳайдаров олиб борди. Шунингдек, Москва давлат тиббий-стоматология институти декани Александр Митронин, АҚШнинг Бостон университети профессори М.Джаббар, Чехиянинг Олмоуц университети профессори Ю.Мороз, Белорусия давлат тиббиёт университети профессори Т.Н.Манак, Минск давлат тиббиёт университети профессори Н.В.Шаковец, Қозоғистон давлат тиббиёт университети профессори М.Т.Копбаева, яна бир Қозоғистонлик профессор Б.С.Жаналина, шунингдек Россиялик профессорлар А.А.Антонова, Л.М.Ламиашвили, И.А.Белонова, М.А.Амхадовалар иштирок этишди.
Ушбу тадбирда, тиббий олий таълим тизими олдида турувчи муҳим вазифалар, XXI аср тиббий таълими технологиялари: бугунги кун муаммолари, устуворликлари, йўналишлари, муаммолар ва уларни ечимлари, тиббий таълимда инновациялар, стоматология соҳасида кадрлар тайёрлашда инновацион ечимлар, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш тартиби ва амалга ошириш тажрибаси, тиббий олий таълим тизимини нуфузли халқаро талабларга мослаштириш ва йўналишларни халқаро аккредитациядан ўтказиш каби муҳим мавзуларда маърузалар, музокаралар ва фикр алмашилди.
Бугунги кунда Тошкент давлат стоматология институти дунёдаги нуфузли халқаро компания ва ташкилотлар билан ҳамкорликда лойиҳалар олиб бормоқда. Хусусан “Сolgate” комппанияси билан “Бир умрга ёрқин табассум” дастурида 500 мингга яқин болалар орасида стоматологик кўрик ўтказилди. “Smile trand” дастурида болаларда орттирилган ва туғма нуқсонларни даволаш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда. Шу кунгача хорижий нуфузли ўқув юрти профессорлари 60 дан ортиқ магистр диссертацияларига, 10 дан ортиқ докторлик диссертацияларига маслаҳатчилик қилган.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.