1 апрелдан бошлаб Тошкент аэропортининг учиб келиш залида E-auksion.uz электрон платформасида танлов асосида ғолиб деб топилган "Sixt Uzbekistan" бренди остидаги такси хизмати (“Avtobus Rent” компанияси) ишлай бошлади.
Янги такси хизматининг ишлаш технологияси икки йилдан буён фаолият кўрсатаётган “Taxi Airport Tashkent” такси хизмати билан бир хил – йўловчилар учиб келиш залидаги пештахтага келиб керакли манзилни айтади, компания ҳодими масофани тариф бўйича ҳисоблаб чиқади ва хизмат ҳақини эълон қилади. Йўловчи нақд пул ёки карта орқали тўловни кассада ёки тўғридан-тўғри машинада амалга ошириши мумкин.
Аэропортда ишлаш учун компания бир нечта тарифларни тақдим этди: «Стандарт», «Комфорт» ва «Бизнес». Саёҳатнинг минимал нархи – 60 000 сўм. Шунингдек, аэропортда янги такси хизмати очилиши муносабати билан компания икки ҳафталик акция эълон қилади – 15 апрелга қадар барча мижозлар «Комфорт» тарифидан «Стандарт» тарифи нархларида фойдаланишлари мумкин.
Такси хизмати парки Chevrolet, Toyota, Kia, Skoda, Hyundai, Golden Dragon ва бошқа маҳаллий ва хорижий автомобиллардан иборат. Зарур ҳолларда йўловчилар 6 дан 19 ўриндиқгача эга бўлган микроавтобуслардан фойдаланишлари мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.