Тошкент аэропорти ҳудудидаги қурилиш ишлари юзасидан расмий хабар берилди

Тошкент аэропорти ҳудудидаги қурилиш ишлари юзасидан расмий хабар берилди

Ҳозирги кунларда Тошкент аэропорти ҳудудида мавжуд терминални кенгайтириш мақсадида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган жойларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда одамларнинг тўпланишининг олдини олиш мақсадида аэропорт ҳудудида айрим чекловлар жорий этилди.

Автотранспорт воситалари, жумладан, таксилар ва сайёҳлик автобуслари кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида йўловчиларни тушириш/олиш учун алоҳида йўлак ажратилган. Ушбу йўлакдан фойдаланиш бепул ва йўловчиларни тушириш/олиш муддати 10 дақиқадан ошмаслиги лозим. Узоқроқ вақтга тўхташ керак бўлса, автотураргоҳдан фойдаланиш лозим.

Шунингдек, терминалда реконструкция ишлари муносабати билан «Тошкент» халқаро аэропортининг жўнаб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши вақтинча чекланган. Истисно тариқасида, ҳомиладор ва болали аёллар, қариялар ва ногиронларга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга жўнаб кетиш залига киришга рухсат этилади. Кузатувчилар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат олиб келишлари керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!