Тиббиётда мушаклар тонусининг ошиши оёқ тортишиши дейилади. Бу нохуш ҳолат беихтиёр юз беради ва 10-15 сония давом этади. Маълумотларга кўра, ер юзи аҳолисининг 80 фоизи оёқ томир тортишишининг у ёки бу туридан қийналади. Бу ҳолат мутлақо соғлом инсонларда ҳам кузатилади. Хўш, томир тортиши бирор касалликдан дарак берадими? Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби ва оқибатлари қандай? ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Ёқутхон Мажидова жавоб беради. — Томир тортишининг асосий сабаблари нима?
— Ушбу тасодифий оғриқлар мушаклар зўриқиши билан боғлиқ бўлиб, организмда минералларнинг, биринчи навбатда, калий, кальций, магний ҳамда бир қатор витаминлар етишмаслигидан бўлиши мумкин.
Мутахассислар томир тортишишини асаб зўриқиши, камҳаракатлилик, мунтазам ўтириб ишлаш, узоқ муддат тик оёқда туриш ёки сувда сузиш, организмнинг сувсизланиши ва турли хил касалликлар билан ҳам боғлашади. — Томир тортиши инсульт ёки инфарктни келиб чиқариши мумкинми?
— Томир тортишиши, асосан, 40-50 ёшдаги инсонларда кўпроқ кузатилади. Улар танасидаги холестерин миқдорини тез-тез текширтириб туриши керак. Чунки қон томирлари деворида холестерин моддасининг кўпайиб кетиши оқибатида қон юриши бирмунча қийинлашади. Шундан кейин тез-тез қўл ва оёқ увушиши кузатилади.
Агар вақтида олди олинмаса, инсульт ёки инфаркт келиб чиқиши мумкин. Ёшларда бу ҳолат, асосан, танада қон яхши айланмаслиги сабабли юзага келади. Турли жисмоний машқлар ёрдамида бу муаммони ҳал қилиш мумкин.
Томир тортишишининг икки хил кўриниши фарқланади. Биринчиси, кескин ва қисқа фурсат давом этиб, тиббиётда клоник томир тортишиши дейилади. Иккинчиси эса бунинг акси, безовталик дабдурустдан бошлансада, спазм бир неча дақиқаларга чўзилиши мумкин. Шифокорлар бу ҳолатни томир тортишишининг тоник тури, дея таснифлайдилар.
Ҳар иккала ҳолатнинг келиб чиқиши инфекцион касалликлар, озиқ маҳсулотлари, (дори воситалари)дан заҳарланиш, бош мия жароҳатлари, невроз, моддалар алмашинувининг бузилиши, юрак ва қон хасталикларига боғлиқ. — Инфекцияларнинг ҳам таъсири борми?
Аҳамият берган бўлсангиз, тана ҳарорати кўтарилганида оёқ-қўлларда енгил титроқ юзага келади. Термометр кўрсаткичлари +39 +40 С даражага етганида эса оёқ ва қўл томирларида тортишиш келиб чиқиши мумкин. Бунга касаллик қўзғатувчи микробларнинг «қўли баланд» келаётгани сабаб бўлади.
Негаки, иситма туширувчи препарат қабул қилингач, мушаклар аста бўшашади.
Шунингдек, инсон бирор воқеа-ҳодисадан қаттиқ таъсирланса, қонда адреналин миқдорининг ортиши нафас олиш маромининг тезлашишига олиб келади. Организмга кислород келиб тушиши ўзгаргач, карбонат ангидрид даражаси ҳам пасаяди ва оёқ томирида спазм келиб чиқади.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.
8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.
Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобиль (2 та кобалт, 2 та газ ташишга мўлжалланган автомобиль) ҳамда 2 та ер остидаги ёқилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган.
Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.
Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган. Айни пайтда портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) таҳлилчилари томонидан тайёрланган моделларга кўра, Марказий Африкадаги Эбола эпидемияси 2014 йилдаги рекорд даражадаги эпидемия кўламига етиши ёки ҳатто ундан ошиб кетиши мумкин.
Қўшма Штатлар Қуролли Кучлари ярим асрдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта ҳарбий қатлларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали ички армия ҳужжатига таяниб хабар берди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 мартдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3593 нафарга етган. Шунингдек, қарийб 11 минг киши турли даражада жароҳат олган.
Жорий йилнинг январ–май ойларида ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор бўлинмалари ҳамкорлигида уюшган наркожиноятчилик ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилди.
CNN маълумотига кўра, Эрон билан қуролли тўқнашувлар давомида Исроил махсус операциялар бўлинмалари ва разведка ходимларини, жумладан «Моссад» агентларини Озарбайжон ҳудудига махфий равишда жойлаштирган.