Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Пепе жамоага қайтишга тайёргарлик кўрмоқда. Вазият Флорентино Переснинг «қаймоқранглилар» президенти лавозимида қолиши ва Жозе Моуриньюни бош мураббийликка тайинлаши сари кетмоқда.
Журналист Рамон Альварес де Моннинг хабар беришича, мадридликлар сафида 2007 йилдан 2017 йилгача тўп сурган машҳур собиқ ҳимоячи Пепе «The Special One»нинг ассистентларидан (ёрдамчиларидан) бирига айланади.
Пепе футболчилик фаолиятини бундан бор-йўғи икки йил аввал якунлаган эди ва унинг сўнгги клуби «Порту» бўлганди. Шу йилнинг февраль ойида португалиялик собиқ ҳимоячи 43 ёшни қарши олди. Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринью аввал ҳам 2010 йилдан 2013 йилгача «Реал»ни бошқарган. Яқин вақт ичида у «Бенфика»ни расман тарк этади ва Мадридга қайтади.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Россия президенти Владимир Путин Украина томонидан Россия ҳудудига уюштирилаётган ҳужумларга Москва янада кучли ва кескин жавоб қайтаришини маълум қилди.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.