Хавфсизликнинг мустаҳкам кафолатлари ва музокараларни бошлаш: Европанинг катта учлиги Зеленский билан адолатли тинчликнинг бешта шартини келишиб олди.
Украина ва унинг европалик яқин иттифоқчилари — Буюк Британия, Франция ва Германия раҳбарлари Россия билан урушни тугатиш бўйича "адолатли ва барқарор" битим тузиш учун бешта шартни келишиб олдилар.
Зеленский билан Лондонда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг эълон қилинган қўшма баёнотда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Фридрих Мерц Украинани "қатъий қўллаб-қувватлашларини" билдирдилар.
Баёнотда айтилишича, Европа келажакдаги тартибга солиш жараёнида асосий ролни ўз зиммасига олади. Шу билан бирга, ушбу жараёнда АҚШ иштирок этиши зарурлиги таъкидланади.
▪️ Ўт очишни зудлик билан тўхтатиш. Путин ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатишга рози бўлиши керак.
▪️ Ҳозирги тўқнашув чизиғи музокаралар учун бошланғич нуқта бўлиши лозим. Чегаралар куч ишлатиш йўли билан ўзгартирилиши мумкин эмас, Украинанинг иттифоқлар (жумладан, NATO) тузиш бўйича суверен ҳуқуқи тўлиқ ҳурмат қилиниши керак.
▪️ Хавфсизликнинг ишончли ҳуқуқий кафолатлари. Улар ўт очиш тўхтатилганидан кейин зудлик билан кучга кириши ва Украинада халқаро кучларни жойлаштиришни ўз ичига олиши керак.
▪️ Россия маблағлари токи Россия барча зарарларни қопламагунча музлатилган ҳолатда қолади.
▪️ Тинчлик битимида Европа хавфсизлик манфаатлари ҳисобга олиниши шарт. Европа Иттифоқи ва NATO'га тааллуқли ҳар қандай музокаралар мос равишда Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар, шунингдек, Шимолий Атлантика алянси иттифоқчиларининг розилигини талаб қилади.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.
Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.
8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Reuters агентлигининг манбаларига таяниб хабар беришича, шахсий учрашув ўтказиш таклифи, биринчи навбатда, Россия элитаси, бизнеси ва Украинанинг ғарблик иттифоқчилари учун мўлжалланган.
АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) таҳлилчилари томонидан тайёрланган моделларга кўра, Марказий Африкадаги Эбола эпидемияси 2014 йилдаги рекорд даражадаги эпидемия кўламига етиши ёки ҳатто ундан ошиб кетиши мумкин.
Қўшма Штатлар Қуролли Кучлари ярим асрдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта ҳарбий қатлларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали ички армия ҳужжатига таяниб хабар берди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 мартдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3593 нафарга етган. Шунингдек, қарийб 11 минг киши турли даражада жароҳат олган.
Жорий йилнинг январ–май ойларида ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор бўлинмалари ҳамкорлигида уюшган наркожиноятчилик ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилди.
CNN маълумотига кўра, Эрон билан қуролли тўқнашувлар давомида Исроил махсус операциялар бўлинмалари ва разведка ходимларини, жумладан «Моссад» агентларини Озарбайжон ҳудудига махфий равишда жойлаштирган.
Жараёнда туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан сув устида, бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан эса сув остида қидирув ишлари узлуксиз олиб борилган.
Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.
Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.
Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.
Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.