Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 мартдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3593 нафарга етган. Шунингдек, қарийб 11 минг киши турли даражада жароҳат олган.
Март ойи бошидан бери Исроил Эрон қўллаб-қувватлайдиган «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатига қарши ҳарбий операция олиб бормоқда. Ливаннинг NNA ахборот агентлиги хабар беришича, бугун Исроил армияси томонидан автомобилга берилган зарба оқибатида Ливан армиясининг бир генерали ҳалок бўлган.
3 июнь куни АҚШда ўтказилган музокаралар давомида Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган эди. АҚШ Давлат департаменти мазкур келишувнинг амалга оширилиши кўп жиҳатдан «Ҳизбуллоҳ»нинг позициясига боғлиқ эканини таъкидлаган.
Бироқ 4 июнь куни «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Наим Қосим ҳаракат сулҳ шартларини қабул қилмаслигини билдирди.
«Биз қаршилик ҳаракатини тўхтатиш бўйича ҳеч қандай мажбурият олмаганмиз», — деди у.
Шу тариқа, Исроил ва Ливан ўртасида эълон қилинган сулҳнинг келажаги ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда. Минтақадаги вазият эса ҳануз кескин бўлиб турибди.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони, айни пайтда Буюк Британияда элчи вазифасида фаолият юритаётган Валерий Залужний мамлакат президентлиги учун сайловда ўз номзодини қўяди. У амалдаги президент Владимир Зеленскийнинг асосий рақиби бўлиши кутилмоқда.
ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Босния ва Герцеговинага (2:0) қарши баҳсдаги қизил карточкаси учун берилган бир ўйинлик дисквалификациясини вақтинча тўхтатди.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Агентликнинг Кремлга яқин манбаларига таяниб хабар беришича, Киевнинг Россия нефт заводлари ва портларига берган сўнгги дрон зарбалари Путиннинг урушни давом эттириш бўйича қарорини янада мустаҳкамлаган.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.
2026 йил 7 июль куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулованинг Ўзбекистон Республикасига амалга оширган хизмат сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко музокаралар якунлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар.
Рақобат қўмитаси томонидан Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати асосида “ANOR BANK” АЖ томонидан Instagram ижтимоий тармоғида жойлаштирилган реклама ахбороти ўрганилди.
Чехия бош вазири Андрей Бабиш Анқарада бўлиб ўтган НАТО саммитидан сўнг альянс раҳбарлари учрашувларида асосий эътибор тинчликка эмас, уруш ва қайта қуролланиш масалаларига қаратилганини билдирди.
Одамлар ўлими билан якунланган якунланган 48 та ҳолатда асосий сабаб тақиқланган жойларда сузиш ва ота-оналарнинг болалар устидан етарлича назорат қилмаслиги сабаб бўлган.