Тожикистон Президенти ғойиб бўлди
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Flickr саҳифасида жойлаштирилган сўнгги фотосурат 19 мартга тегишли, аммо тасдиқланмаган маълумотларга кўра у 12 мартда олинган, деб тахмин қилинмоқда.
Тожикистон Президенти, афтидан, жуда узоқ таътилга чиққан кўринади. Авваллари “Пешвои миллат” Наврўз байрами арафасида жамоатчилик олдида фаол кўриниб турарди.
“Ҳозир 68 ёшда бўлган ва соғлом турмуш тарзига бироз беэътибор қараган Эмомали Раҳмон яқин орада жамоатчилик олдида кўринмаса, ташвишлар янада кучаяди”
Президент матбуот хизмати томонидан чоп этилган фотосуратларга қараганда, Раҳмон охирги марта 5 март куни одамлар иштирокида кўриниш берган.
Шундан сўнг, президент маъмуриятининг хабар беришича, у 10 март куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг юқори мартабали амалдорлари йиғилишида иштирок этган. “Бироқ ушбу тадбир суратлари бошқа санага тегишли бўлиши мумкин. Шунингдек, 19 март куни эфирга узатилган Наврўз табригининг анча олдин суратга олинганига оид баъзи маълумотлар мавжуд”,- дейилмоқда интернет нашрларида.
Буларнинг барчасининг сунъий туюлиши шундаки, Раҳмон Наврўзни жуда яхши кўради. Ушбу байрам янгиланиш ва тикланиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, президент одатда байрам куни турли муассасалар, фабрикалар, мактаблар ёки бошқа объектларнинг очилиш маросимларида қатнашишни одат қилган. Байрам одатда, минглаб одамлар иштирок этадиган улкан пиротехника шоулари билан якунланган.
COVID-19 пандемияси бошланган, ҳатто 2020 йил ҳам бундан истисно бўлмаган. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили март ойи охирида Тожикистон расмийлари мамлакатда биронта коронавирус касаллиги қайд этилмаганлигини даъво қилишганди. Сўнгра президент Хўжанддаги жамоатчилик олдида стадионда сўзга чиқиб, мамлакат аҳолисини табриклаганди.
Гарчи Тожикистон ҳукумат яна бир бор COVID-19 устидан ғалаба қозонганини эълон қилган бўлса-да. бу йили Раҳмон Наврўз тантаналарида қатнашмади,
Ўтган ҳафта президент байрамни қаерда нишонлаши ҳақидаги саволга Раҳмон маъмурияти жанубдаги Бахтар шаҳрига мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлашга тайёргарликни кўриб чиқиш учун боришини айтди. Аммо Президент у ерда кўринмади.
Айни пайтда, Раҳмоннинг ўғли ва меросхўри – 33 ёшли Рустам Эмомали отасининг кундалик вазифаларининг бир қисмини ўз зиммасига олган. Сенат раиси ва Душанбе ҳокими лавозимларини бирлаштирган кичик Эмомалининг фаолияти давлатга қарашли оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Шунингдек, у чет эллик меҳмонлар билан учрашди ва расмий учрашувларга раҳбарлик қилди. Одатда, у бундай тадбирларда фақат отасига ҳамроҳ бўлар эди, аммо бу сафар у ҳамма жойда ёлғиз ўзи бўлди.
Сўнгги хабарларга кўра, Тожикистонда 22 март куни COVID-19га қарши оммавий эмлашни бошлаш тўғрисида фармон чиқарилди ва мазкур фармонни президент имзолаган.
Шунингдек, Президент маъмурияти, ҳафта охирида Россия расмийлари делегацияси билан учрашув белгиланганлиги қайд этган.
Агар амалдаги Президент мазкур йиғилишда иштирок этмаса, таҳминлар янада кўпаяди.