Тожикистон олтин кони бор 300 гектарли ерини Ўзбекистонга бермоқчи

Тожикистон олтин кони бор 300 гектарли ерини Ўзбекистонга бермоқчи

Тожикистон ҳукумати Сўғд вилоятидаги Янги масжид ҳудудида жойлашган 300 гектар ерни икки томонлама битимга биноан Ўзбекистонга бермоқчи. Айтилишича, у ерда олтин кони бор.

Сўғд ерларни бошқариш қўмитаси раиси Жамшид Умарзода "бу масала кўриб чиқилмоқда ва фақат Тожикистон ҳукумати изоҳлаши мумкин" деган. Сўнгги 10 кун ичида айнан ўша жойнинг атрофи ўраб қўйилган.

Ушбу олтин конида "Апреловка" тожик-канада қўшма корхонаси анчадан бери иш олиб боради.

2018 йилда президентлар Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон давлат чегараларини демаркация қилиш бўйича битимни имзолашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!