Дональд Трамп Владимир Путинга Украинадаги урушни тугатиш эвазига Аляска ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини ва санкцияларнинг қисман бекор қилиниши таклифини кўриб чиқмоқда.
The Telegraph нашри манбасига таяниб хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путинга Украинадаги урушни тўхтатиш учун рағбат сифатида Аляскадаги табиий ресурслардан фойдаланиш имконини таклиф қилишга тайёрланмоқда.
Мўлжалланаётган бошқа таклифлар қаторида Россия авиасаноатига нисбатан жорий қилинган айрим санкцияларнинг бекор қилиниши ҳам бор. Бу, жумладан, россиялик самолётларни таъмирлаш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва ускуналар экспортига қўйилган тақиқларни олиб ташлашни ўз ичига олиши мумкин.
Нашр маълумотига кўра, Москвага Украинадаги оккупация қилинган ҳудудлардаги ноёб ер металлари ва минераллар захираларига ҳам кириш имкони берилиши муҳокама қилинмоқда.
Хусусан, Россия назоратидаги ҳудудларда жойлашган икки йирик литий конлари тилга олинмоқда.
«Ҳар хил рағбатлар мавжуд, улардан бири — минераллар ва ноёб ер металлари бўйича эҳтимолий келишув бўлиши мумкин», — деди The Telegraph манбаси.
Трампнинг учрашувга тайёргарлигида АҚШ молия вазири Скотт Бессент ҳам иштирок этмоқда. У Вашингтон Россияга қандай иқтисодий имтиёзлар таклиф қилиши мумкинлигини ўрганмоқда.
The Telegraph эслатишича, баҳор ойларида АҚШ ва Украина ер ости бойликлари бўйича келишув имзолаган, у Вашингтонга Украина ҳудудидаги ноёб металларни ўзлаштириш лойиҳаларида имтиёзли иштирок ҳуқуқини беради.
Бу келишув Украина тикланиши учун қўшма инвестиция жамғармасини яратишни назарда тутади ва Киев учун хавфсизлик кафолати сифатида қаралмоқда. Бироқ айрим конлар Россия назоратидаги ҳудудларда жойлашган.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.