2032 йили Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ҳозирданоқ омма орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
The Courier Mail'нинг хабар беришича, 4 йилликнинг энг нуфузли турнирида Брисбендан унчалик узоқ бўлмаган Рокҳэмптон шаҳрининг Фицрой дарёсида эшкак эшиш бўйича беллашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Қизиқ томони, дарёда йирик тимсоҳлар мавжуд бўлиб, маҳаллий ҳукумат сувда ўтадиган мусобақаларни бошқа ҳудудга кўчириш молиявий йўқотишларга сабаб бўлади, деган фикрда.
Квинсленд штати маъмурлари эшкак эшиш беллашувлари бўлиб ўтадиган жойларни бир неча кун ичида эълон қилиши кутилмоқда.
Австралия эшкак эшиш федерацияси бош директори Сара Кук ушбу объектни спортчилар учун хавфли оқимлар йўқлиги ва мусобақа ўтказиш учун қолган жойларга қараганда қулайроқ эканлиги билан изоҳлади. Бироқ Кук бу борада ҳали тегишли халқаро федерациялар ёки Халқаро олимпия қўмитаси билан маслаҳатлашмаган. Кукнинг айтишича, Фицрой дарёси эшкак эшувчилар ичида анчайин машҳур бўлиб, бу ердаги тимсоҳлар чет элликларни ҳайратда қолдириши ва мухлисларга ўзгача завқ улашиши мумкин.
Лондон Олимпиадаси совриндори Алексей Коровашков тимсоҳлари бўлган ҳавзада мусобақаларда иштирок этишни истамаслигини айтиб ўтди: «Бундай миқёсдаги турнирлар учун ёввойи табиатдан узилган махсус эшкак эшиш каналларини қуриш керак. Масалан, Москвада ўтказилган 1980 йилги Олимпия ўйинлари учун ҳам махсус канал олдиндан қазилган», — деди каноэчи.
«2032 йилги Олимпия ўйинлари учун Фицрой дарёсини танлаш режалари биринчи марта январ ойида муҳокамага қўйилганди. Эшкак эшиш мусобақалари дастлаб Брисбендан узоқроқда жойлашган Виаралонг тўғонида ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо Брисбендан у ерга бориш учун янги йўл қурилиши, электр энергияси ва шунга оид бошқа инфратузилма имкониятларини йўлга қўйиш талаб этилади. Бироқ мусобақаларни Фицрой дарёсида олиб бориш анча арзонга тушади», — деди Квинсленд сенатори Мэтт Канаван.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Украина жанубида рус қўшинлари тактикасини ўзгартирди - кичик гуруҳлар ўрнига улар катта ҳужум бўлинмаларидан фойдалана бошлади, дея хабар қилди Украина Мудофаа кучлари.
Рейд давомида қўлга олинган Қирғизистоннинг 25 нафар фуқароси Россия ҳудудида қонунчиликни бузган ҳолда бўлган, айримлари эса “радикал гуруҳлар билан алоқадорликда гумон қилинмоқда
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.
Москва худди Киев каби тўлиқ сулҳни қабул қилиши керак , деди Финляндия президенти Александр Стубб . Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия байроғи остида сузувчи ёки бошқа йўл билан Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган кемаларни АҚШ портларига қабул қилиш тақиқини яна бир йилга узайтирди.
МАГАТЕ бош директори Рафаэл Гросси 16 апрель куни Теҳронга ташрифи арафасида Франциянинг Le Monde газетасига берган интервьюсида Эроннинг ядро қуролига эга бўлишдан узоқ эмаслигини маълум қилди.
"Биз ва бутун дунё Украинани тиклашда ёрдам берамиз. Лекин биз энди шунчаки соддалик билан ёрдам бермаймиз. Бошқалар Украинани тиклашда пул ишлаётган вақтда Польша шунчаки ҳамжиҳатлик учун ёрдам бермайди.
АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш бўйича дастлабки таклифи 2,2 миллиард доллар атрофида бўлиши мумкин, деб ёзади Newsweek журнали ўз ҳисоб-китобларига таяниб.
Россия Украина шаҳарларини бомбардимон қилишни бас қилмаётган экан, унга қарши санкцияларни янада кучайтириш керак. Душанба куни Люксембургда учрашган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ана шундай хулосага келишди.