Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли TikTok ижтимоий тармоғи контентни мўтадиллаштирадиган ва платформа хавфсизлигини таъминловчи Буюк Британиядаги бўлимида юзлаб ходимларни ишдан бўшатиши мумкин.
Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
Ушбу бўлинма ходимлари раҳбариятдан компания бундан буён Лондондан модерация ўтказмаслиги ҳақида хат олдилар. Британия алоқа ходимлари касаба уюшмаси ҳисоб-китобларига кўра, компаниянинг Лондон бўлимида 300 га яқин одам ишлайди ва уларнинг аксарияти ишдан бўшатилиши мумкин.
Модерация қисман арзонроқ ишчи кучи бўлган бошқа мамлакатларга, шу жумладан Дублин ёки Лиссабондаги бўлинмаларга ўтказилади ва қисман сунъий интелект томонидан амалга оширилади.
"Технологик инновациялар, жумладан, йирик тил моделларини ишлаб чиқиш ёндашувимизни ўзгартирмоқда", — дейилади хатда.
Яқинда Буюк Британияда "Онлайн хавфсизлик тўғрисида"ги қонун кучга кирди, жумладан, платформалар фойдаланувчиларнинг ёшини текширишни ва 18 ёшгача бўлган одамлар учун потенциал хавфли контентни чеклашни талаб қилади.
TikTok бу хусусиятни ўтган ой тақдим этди ва компания келажакда ёшни аниқлаш учун фойдаланувчи хатти-ҳаракатларини таҳлил қила оладиган сунъий интелект воситаларидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.