RM Sotheby's кимошди савдосида 1997 йилда ишлаб чиқарилган McLaren F1 спорткари сотилмоқда - бу АҚШга олиб келинган еттита намунадан бири.
Бу ҳақда "Чемпионат" сайти хабар бермоқда.
Лотнинг кутилаётган нархи 23 миллион долларни ташкил этади ва агар машина шу нархда сотиб олинса, у кимошди савдосида сотилган энг қиммат McLarenга айланади. Айни пайтда McLarenнинг аукцион рекорди 20,4 миллион долларни ташкил этади, бу пул F1 учун 2021 йил август ойида Gooding & Company аукционида тўланган.
McLaren F1 - Гордон Марри томонидан ишлаб чиқилган автомобилнинг йўл версияси бўлиб, 1995 йилда 24 соатлик Ле Манда ғалаба қозонган. Автомобиль 461 кВт (627 от кучи) қувватга эга 6,1 литрли BMW S70 / 2 В12 двигатели билан жиҳозланган ва унинг максимал тезлиги 356 км / соат. Бундан ташқари, 1998 йилда McLaren F1нинг ўзгартирилган версияси соатига 386,4 км тезликка эриша олди ва Гиннеснинг рекордлар китобини дунёдаги энг тез ишлаб чиқарилган автомобиль сифатида ўрнатди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.