Техника университетида 11 нафар декан ва декан ўринбосари лавозими қисқаради. Деканатларнинг талабаларга хизмат кўрсатиши тўлиқ рақамлаштирилади - президент
Президент янги ташаббусларни Техника университети мисолида шарҳлаб берди:
“Олийгоҳда меҳнат бозорида талаб йўқ мутахассисликлар қисқаради.“Олийгоҳда меҳнат бозорида талаб йўқ мутахассисликлар қисқаради.
- Бакалавриат – 74 тадан 32 тага, магистратура – 76 тадан 58 тага қисқаради, 4 та янги йўналиш киритилади.
- Кафедралар 62 тадан 51 тага бирлашади.
-Университет тўлиқ дуал-таълимтизимига тўлиқ ўтади.
-Фанлар камида 30 фоизга қисқаради.
- Олийгоҳдаги таълим Дрезден техника университети (Германия) ва Цукуба университети (Япония)дастурларига мослаштирилади.
- Профессор-ўқитувчилар ўқув юкламаси 400-450 соатга камайиши ҳисобига бўш вақт илм, малака ошириш ва талаба билан манзилли ишлашга йўналтирилади.
- Деканатларни талабаларга хизмат кўрсатиш функциялари тўлиқ рақамлашади.
- Хориждаги каби “Регистратор офиси” ташкил қилиниб, 11 нафар декан ва декан ўринбосари лавозими қисқаради.
Шунингдек, давлат раҳбари 36 та муҳандислик олийгоҳи ва уларнинг филиаллари босқичма-босқич йириклашиб, жами 20 та олийгоҳ қолиши, бунда ҳар бир ҳудудда камида 1 тадан техника университети бўлишини маълум қилди.