Техасдаги отишмада уч киши яраланди

Техасдаги отишмада уч киши яраланди

АҚШнинг Форт-Уэрт (Техас) шаҳридаги тунги клублардан бирининг автотураргоҳида содир бўлган отишмада уч киши яраланди.

Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

“Бир киши кабаредаги жанжал туфайли уни тарк этишни сўрашганидан кейин одамларга қарата ўт очди”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳужумчи муассаса хавфсизлик ходимлари томонидан яраланган ва олинган жароҳатлардан шифохонада вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!