Термизда «Labo» бетон устунга урилди

Термизда «Labo»  бетон устунга урилди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 14 ноябрь куни «Labo» русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2021 йилнинг 13 ноябридан 14 ноябрга ўтар кечаси тахминан 00:30 да содир бўлган. Баркамол авлод ҳамда Кўзмунчоқ кўчалари кесишган чорраҳада «Labo» русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасида жойлашган бетон устунга урилган.


Қайд этилишича, воқеа оқибатида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!