Телеграм мессенжеридаги "арзон нархда тилла тақинчоқ"лар бўйича эълонларга алданиб қолманг!

Телеграм мессенжеридаги "арзон нархда тилла тақинчоқ"лар бўйича эълонларга алданиб қолманг!

Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи 1982 й.т, фуқаро М.О. ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжеридаги “Brilliant gold tilla kredit” гуруҳидаги арзон нархларда, бўлиб тўлаш эвазига тилла тақинчоқлар сотилиши тўғрисидаги эълон жойлаштирган шахс билан мессенжер орқали мулоқот олиб бориб, етказиб бериш шарти билан тилла тақинчоқлар буюртма берганлиги, сўнг 1.105.000 сўм миқдоридаги пуллар ўтказиб бериши билан ёзишмаларини номаълум фойдаланувчи ўчириб, эълон муаллифи ғойиб бўлганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида пулларни ўзлаштирган шахс Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 1998 й.т., Ш.Д. эканлиги аниқланган.

Ш.Д.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!