Таъзия! Мубашшир Аҳмаднинг отаси адиб ва журналист Аҳмад Турсун вафот этди

Таъзия! Мубашшир Аҳмаднинг отаси адиб ва журналист Аҳмад Турсун вафот этди

Бугун, 18 май куни журналист, адиб ва таржимон, кўплаб диний-маърифий китоблар муаллифи, «Суҳбатдош», «Ҳайрат» газеталари асосчиси Аҳмад Турсун 72 ёшида оламдан ўтди.

«Тонг саҳарда юртимизнинг машҳур адибларидан, иймон-эътиқод, сийрат ва бошқа мавзуларда китоблар, мақолалар ёзган Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг вафот этганлари ҳақида бир машъум хабар келди», – дейилади Azon.uz сайти телеграм каналида.

Аҳмад Муҳаммад Турсун мусулмонлар идорасининг «Ҳидоят» журнали, «Fikrat» нашри, «Hilol nashr»да самарали меҳнат қилган.

Кўп йиллар «Атлас» ва «Наманган ҳақиқати» газетасида муҳаррир сифатида ишлаган.

У шунингдек, мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб хусусий нашрлар ривожига катта ҳисса қўшган журналистлардан бири эди.

Аҳмад Муҳаммад Турсун ўзбекистонлик таниқли диний уламо Мубашшир Аҳмаднинг отаси ҳисобланади.

Aniq.uz сайти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!