Бенин Қурролли Кучлари давлат тўнтаришига уринишни барбод қилди — Бенин президенти Патрис Талон.
"Бу фақат телевидениени назорат қилаётган кичик бир гуруҳ. Мунтазам армия назоратни тикламоқда. Пойтахт ва бутун мамлакат тўлиқ хавфсизликда", дейилади Бенин президенти офисининг AFP агентлигига берган изоҳида.
Мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, президентга содиқ кучлар бир неча соат ичида ҳокимият устидан назоратни қайтариб олган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, бир гуруҳ ҳарбийлар миллий телевидение биносида қуршаб олинган, улар телеканал ходимларини гаровда ушлаб турибди.
Давлат тўнтаришига уринишга бошчилик қилаётган подполковник Паскал Тигри бошчилигидаги ҳарбийлар Бениндаги вазиятни ўз назоратлари остида ушлаб туришганини даъво қилишмоқда.
67 ёшли президент Талоннинг иккинчи ваколат муддати 2026 йил баҳорида тугайди. Навбатдаги президентлик сайловлари апрел ойида бўлиб ўтиши керак. Талон 2016 йилги сайловлар натижасида ҳокимиятга келганди. У учинчи муддатга сайланмасликка ваъда берган ва ўз ворисини ҳам маълум қилганди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Сўровномада иштирок этган республикачиларнинг 42 фоизи агар Яқин Шарқда америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлса ёки яраланса, бу кампанияни қўллаб-қувватламаслигини билдирган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.