АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, "Ан-Наср" клуби ва Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду унга қўнғироқ қилиб, Оқ уй бўйлаб экскурсия ўтказгани учун миннатдорчилик билдирган.
"Соккер (футбол) бўйича буюк ўйинчи Криштиану Роналду ҳозиргина қўнғироқ қилиб, шу ҳафта Оқ уй ва Овал кабинет бўйлаб ўтказган сафари учун миннатдорчилик билдирди. У қандай ажойиб инсон - нафақат буюк спортчи, балки ажойиб шахс. Бундан яхшисини топиб бўлмайди!" - деб ёзди Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду Европа Чемпионлар Лигаси (140 та гол) ва "Реал" (450 та гол) тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳужумчи терма жамоа сафида энг кўп гол уриш бўйича жаҳон рекордига ҳам эга. Португалия терма жамоаси сафида Роналду 143 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.