Янги Ўзбекистоннинг Конституцияси – эркин ва фаровон ҳаёт гарови

Янги Ўзбекистоннинг Конституцияси – эркин ва фаровон ҳаёт гарови

Жорий йил мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами «Конституция - инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!» деган бош ғоя асосида нишонланмоқда.

Янги Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида изчил давом этаётган стратегик ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш ва бу борада самарали натижаларга эришишда янгиланган Конституциямизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Инсон қадри – янги таҳрирдаги Конституциянинг бош ғоясидир

Юртимизда барча ислоҳотлар “Инсон қадри учун” деган тамойил асосида амалга оширилмоқда. Бугунги Ўзбекистонда энг улуғ ғоя — инсон қадрини юксалтиришдир. Бу сўзлар шиор эмас, балки Асосий Қонунимизда ўз ифодасини топган, кундалик ҳаётимизда намоён бўлаётган ҳақиқатдир.

Сўнгги йилларда одамларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларни муносиб иш жойи билан таъминлаш, даромадини ошириш, турмуш шароитини яхшилашга қаратилган улкан ишлар амалга оширилди.

Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатлар ҳар бир инсон, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар ўз салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шарт-шароит яратиш ва имкониятларни кенгайтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Мамлакатимиз Конституциясининг 1-моддасида Ўзбекистон ижтимоий давлат экани белгиланган. Давлатимиз Раҳбари 2022 йил 20 июнда Конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Олий қомусимизда “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилни мустаҳкамлаш ғоясини илгари сурган эди.

Ўз навбатида, давлатимиз Раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида бу ғоя янада мустаҳкамланиб, ижтимоий давлатни барпо этишнинг устувор йўналишлари белгилаб берилган эди.

Ўзбекистондаги стратегик ислоҳотлар “Инсон қадри учун” деган тамойил асосида амалга оширилиши, ижтимоий адолатни таъминлаш, эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш орқали ҳақиқий ижтимоий давлат барпо этиш йўлидаги мамлакатимизнинг қатъий позицияси энг аввало, Янги Ўзбекистон Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган.

Ижтимоий давлат – бу ҳар бир фуқаронинг муносиб турмуш сифати ва даражасига эришиш, ижтимоий тафовутларни юмшатиш ва муҳтожларга ёрдам бериш учун ижтимоий адолат тамойилларига мувофиқ моддий бойликларни адолатли тақсимлашга қаратилган давлат моделидир.

Бундай модель ҳозирги вақтда дунёнинг бар қатор етакчи ривожланган давлатларида, хусусан, Европа мамлакатларида, АҚШ ва Японияда давлатнинг ижтимоий мақоми сифатида Конституциялар даражасида мустаҳкамланган.

Мамлакатимизнинг ижтимоий давлат сифатидаги мақоми янгиланган Асосий қонунимизга илк бора киритилди ҳамда амалиётга тадбиқ этилмоқда. Бугунги кунда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий муҳофазасига қаратилган янгича сиёсат ижтимоий давлатнинг туб замини яратилаётганидан далолат беради. Давлат бюджети маблағларининг эллик фоиздан ортиғи ижтимоий соҳаларга йўналтирилаётгани ҳам буни яққол исботлайди.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизнинг ижтимоий давлат сифатидаги мақоми расман эълон қилиниб, давлатнинг ҳар бир фуқаросига ғамхўрлик қилиш мажбурияти қонуний асосга эга бўлгани ижтимоий ҳимоя тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш ва унинг самарадорлигини оширишга имконият яратди. Юртимизда ижтимоий ҳимоя борасида шаклланиб бораётган янгича ёндашув ва тизим жамиятнинг қуйи ижтимоий бўғини бўлган маҳалладан бошлаб, ҳар бир хонадон ва оилани қамраб олди.

Шунингдек, Ўзбекистон ўзининг янги тараққиёт босқичида, адолатли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш борасида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратмоқда:

– инсон капиталини янада ривожлантириш, шу мақсадда таълим
ва тарбия, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини ривожлантириш;

– янги уй-жойлар қуриш, аҳолини тоза ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлаш, ижтимоий инфратузилмалар ишини яхшилаш;

– аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, ногиронлиги бўлган шахсларни “истеъмол саватчаси” таърифи асосида манзилли қўллаб-қувватлаш, шунингдек, иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдорини мунтазам ошириб бориш ҳамда ижтимоий хизматлар кўламини янада кенгайтиришга қаратилган ишларни янги босқичга олиб чиқиш.

Бу борада қатор ижобий ташаббуслар амалга оширилди. Айнан ижтимоий соҳани ривожлантириш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш масалалари ҳар йили қабул қилинаётган қонунлар ва Давлат дастурларида устувор вазифалар сифатида белгиланмоқда.

Биринчидан, янги таҳрирдаги Конституцияда инсон қадрини янада улуғлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлатнинг конституциявий мажбуриятлари 3 баробар кўпайтирилди. Хусусан, пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдамлар миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди.

Иккинчидан, камбағалликни қисқартириш мақсадида ижтимоий ёрдамнинг янги ва самарали механизмлари жорий этилди. Бу ҳақда гап кетганда, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни, уларга киритилган фуқаролар билан тизимли ишлаш йўлга қўйилганини таъкидлаш лозим.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, биргина 2024 йилда Ўзбекистонда «Ёшлар дафтари» орқали 180 минг нафар ёшларга 345 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди. Бунинг натижасида ишсиз ёшлар 2 карра камайиб, ишсизликдан холи маҳаллалар сони 1 минг 889 тага етди.

Учинчидан, ислоҳотлар жамиятнинг энг қуйи бўғинигача туширилиб, “маҳаллабай” ишлаш тизими жорий этилди. Бунинг натижасида юртимиздаги мавжуд 9008 та маҳаллада камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадини ошириш учун масъул бўлган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар еткачиси, хотин-қизлар фаоли каби лавозимлар жорий этилди.

Маҳаллаларни обод қилиш, одамлар ҳаётини яхшилаш, фаровонлигини ошириш ва тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга ҳар йили 2,5-3 миллиард доллар йўналтирилмоқда.

Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида кейинги йилларда маҳалла институти ислоҳ қилиниши, маҳаллада “еттилик” тизими жорий қилиниб, кредит, субсидия, компенсация, моддий ёрдам ажратиш каби
100 дан зиёд хизматлар маҳалла даражасига туширилгани ҳисобига
7,5 миллион фуқаро камбағалликдан чиқди, ишсизлик даражаси 2 баробар қисқарди. Шунингдек, 3,5 минг маҳалла қиёфаси замонавий кўринишга эга бўлди.

Тўртинчидан, аҳолининг барча қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш, ижтимоий хизмат ва ёрдамларни комплекс ёндашув асосида кўрсатиш, аҳолининг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш, шунингдек, ижтимоий ҳимоянинг манзиллилиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида ижтимоий ҳимоянинг мутлақо янги тизими яратилди. Бу борада, ижтимоий ёрдамнинг аниқ, мақсадли ва манзиллилигини таъминлашга қаратилган янгича ёндашув ва механизмлар жорий қилинди.

Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди.

Конституциямизда мустаҳкамланган “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойилини асосида ижтимоий хизматларни аҳолига яқинлаштириш мақсадида барча ҳудудларда “Инсон” марказлари” очилиб, 100 дан ортиқ ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллаларнинг ўзида кўратиш йўлга қўйилди.

Биргина рақамларга эътибор қаратидиган бўлсак, 2016 йилда ижтимоий ҳимояга бюджетдан 2 триллион сўм сарфланган бўлса,
2024 йилга келиб, бу кўрсаткич 9,8 баробар ошиб, 20,3 триллион сўмга етди. Бунинг натижасида, 2 миллиондан ортиқ оила ижтимоий ҳимоя дастурлари билан қамраб олинди. Аҳолига хизматлар кўрсатиш сифатини тубдан ошириш ҳамда мазкур соҳага илғор халқаро стандартларга асосланган мутлақо янги бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида охирги 2 йилда 47 та қонунчилик ҳужжати, жумладан, 3 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 та фармони ва 12 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 26 та қарори қабул қилинди.

Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Энг муҳими аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича янги тизим ҳамда зарур ҳуқуқий асослар яратилганини ва мамлакатда камбағаллик муаммоси илк бор тан олиниб, амалга оширилган ислоҳотлар натижасида охирги йилларда камбағаллик даражасини 35 фоиздан 6,6 фоизгача қисқартиришга эришилганини эътироф этиш лозим.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда камбағалликка қарши кураш борасида эришилган ижобий натижалар давлатнинг барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт ва имкониятларни таъминлашга эришиш йўлидаги қатъиятидан далолат беради.

Ўзбекистоннинг камбағалликка қарши кураш йўлидаги ижобий натижалари халқаро мутахассислар томонидан ҳам тан олинмоқда. Хусусан, Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати Абхижит Банержи ушбу жараённи шарҳлар экан: “Ўзбекистоннинг камбағалликка қарши курашга бўлган ёндашувининг асосий жиҳати – унинг юқори манзиллилиги ва индивидуал хусусиятини” алоҳида таъкидлаб, “Ўзбекистонда маҳаллабай ишлаш тизими ҳар бир муҳтож оилани камбағалликдан чиқаришнинг ўзига хос рецептига эга” эканлигини қайд этди.

Оксфорд камбағалликка қарши курашиш ва инсон капиталини ривожлантириш ташаббуси (OPHI) директори Сабина Алькайрнинг қуйидаги фикрлари ҳам алоҳида эътиборга лойиқ: “Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ вазият ҳақида гапирадиган бўлсак – биз вазифаси камбағалликни қисқартиришдан иборат бўлган одамларни бугунданоқ табриклашимиз мумкин – улар бунинг уддасидан чиқиб, одамлар ҳаётини ўзгартиришга эришдилар”.

Албатта, қисқа муддатда бундай натижаларга эришиш ўз-ўзидан бўлмайди. Ўтган давр мобайнида мамлакатимиз иқтисодиёти 2 карра ўсгани, жорий йил якуни билан аҳоли жон бошига даромад 3,5 минг долларга етиши бу борада муҳим омил бўлмоқда.

Мамлакатимизда ижтимоий соҳадаги мақсадларга эришиш учун еттита устувор йўналишни ўз ичига олган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширмоқда. Бу борадаги провард мақсадкамбағал аҳолини шунчаки ишга жойлаштириш эмас, балки доимий иш ўринларини кўпайтириб, одамлар барқарор даромад манбасига эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.

Шу мақсадда, фаол инвестиция сиёсати туфайли жорий йилнинг ўзида 35 миллиард доллар сармоя эвазига 9 мингдан ортиқ янги корхона, 300 мингга яқин юқори даромадли иш ўрни ташкил этилмоқда.

Қулай ишбилармонлик муҳити ҳисобига ўтган саккиз йилда 700 минг тадбиркор ўзининг барқарор бизнесига эга бўлди. Давлат томонидан бизнесга қулай шароит яратиб берилиши натижасида, тадбиркорлар ҳам ўзига ижтимоий масъулият олиб, эҳтиёжманд аҳолини ишли ва даромадли қилишда кўмакчи бўлмоқда. Мана шундай самарали ҳамкорлик туфайли шу йилнинг ўзида 270 мингдан зиёд камбағал оила аъзоси доимий ишли бўлди.

Мамлакатимиз келгуси йилларда ҳам камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича ҳам катта мақсадларни ўз олдига қўймоқда. Хусусан, келгуси йилда камбағаллик ва ишсизлик даражасини 4,5 фоиздан камайтириш, бунинг учун 2026 йилда иқтисодиётга 450 триллион сўм кредит ажратилиши, 140 триллион сўми маҳалладаги кичик ва ўрта лойиҳалар учун берилиши белгиланмоқда.

Бир сўз билан айтганда, "Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат" ғоясининг асосий мақсади – ижтимоий адолат ва бирдамлик тамойилларини амалга ошириш, шунингдек, ҳар бир фуқарога муносиб турмуш шароитини яратишдир. Бу йўлда давлат ижтимоий нотекисликни камайтириш ва эҳтиёжманд қатламларни самарали қўллаб-қувватлашга интилмоқда ҳамда бу борада ижобий натижаларга эришмоқда.

Зикиров Турсунбой,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

АҚШ Эрон нефть экспортининг 90 фоизини назорат қилувчи Харк оролини эгаллашни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Axios хабар берди.

Эроннинг янги олий раҳбари сайланди, аммо...

Эрон Экспертлар кенгаши мамлакатнинг янги олий раҳбарни сайлади, деб хабар берди Эроннинг Mehr ахборот агентлиги кенгаш аъзоларига таяниб.

Эроннинг асосий мақсади нима?

Мамлакатнинг тактикаси бир неча босқичдан иборат.

Кўрфазда АҚШ учун нохуш вазият

Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.

Масуд Пезешкиан Яқин Шарқ етакчиларига мурожаат йўллади

Эрон Президенти Масуд Пезешкиан зарбалардан сўнг Яқин Шарқ мамлакатлари етакчиларига мурожаат қилди.

Пойтахтда "тирик китоб" Хайрулла Асадов жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда "тирик китоб" номи билан танилган китоб сотувчиси Хайрулла Асадов ноқонуний тадбиркорлик фаолияти учун жаримага тортилди.

Демак... Эрон Озарбайжонга хужум қилмаган

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.

АҚШ 24 соат ичида 200дан ортиқ аскарини йўқотди

Эрон расмийлари хабарига кўра, АҚШ инфратузилмаси ва манфаатларига жиддий зарар етказилган.

Америкаликларнинг қарийб ярми АҚШнинг Эрондаги ҳарбий амалиётидан норози

Сўровномада иштирок этган республикачиларнинг 42 фоизи агар Яқин Шарқда америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлса ёки яраланса, бу кампанияни қўллаб-қувватламаслигини билдирган.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Эрон АҚШга яна таҳдид қилди

Бу ҳақда Эрон Ислом Маслаҳат Ассамблеяси спикери Муҳаммад Багир Ғолибаф бу ҳақда маълум қилди.

Трамп Эроннинг янги олий раҳбари ҳақида гапирди

Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.

Эрон Яқин Шарқдаги Исроил ва АҚШ базаларига гипертовушли ракета ҳужумини уюштирди

Операция тафсилотлари Эрон давлат телевидениеси томонидан эълон қилинди.

Америкаликлар Трампнинг ўғлини урушга юборишни талаб қилмоқда

Bild нашрининг хабар беришича, минглаб америкаликлар Доналд Трампнинг ўғли Берронни ҳарбий хизматга чақиришни талаб қилмоқда.

Трампнинг Хитойга ташрифи тафсилотлари ошкор бўлди

South China Morning Post нашри манбаларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойга ташрифи давомида Пекиндан бошқа шаҳарларга бормайди.

НАТО ҳаво мудофаа тизими Туркияда Эрон ракетасини уриб туширди

Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти алоқа бошқармаси раҳбари Бурҳонеттин Дуран маълум қилди.

Эронда АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватлаганлар мулки мусодара қилинади

Эрон Бош прокуратураси АҚШ ва Исроилнинг мамлакатга қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи фуқароларга тегишли барча мол-мулкни мусодара қилмоқда.

Андижондаги ЙТҲ оқибатида ака-ука вафот этди

Воқеа 2 март куни соат тахминан 23:00 да содир бўлган. 32 ёшли ҳайдовчи Cobalt машинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотган

Германияда турар жой биносига метеорит тушди

Полиция вакили DPA агентлигига қулаган метеоритлар бошқа ҳудудлардаги томлар ва уйларга ҳам зарар етказганини билдирган.

Баҳрайнда йирик нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди

Bapco компанияси форс-мажор ҳолатини эълон қилди, бу эса заводнинг ёнилғи етказиб беришни тўхтатишидан далолат беради.

Исфаҳондаги ядро объекти жиддий шикастланган

Халқаро атом энергияси агентлиги ҳозирча бу баёнотларга изоҳ бермади

Буюк Британия HMS Prince of Wales авиаташувчи кемасини Яқин Шарққа жойлаштиришга тайёрламоқда

Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Эрон Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди, қурбонлар бор

Бу ҳақда Эрон давлат радио ва телевидениеси хабар берди.

Brent нефтининг нархи 86 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозининг ёпилиши нефть таъминотида узоқ вақт давомида узилишларга олиб келиши мумкин, бу эса “қора олтин” нархининг кўтарилишига олиб келади.

Медведев араб давлатларига АҚШ базалари улар учун таҳдид эканини айтди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.

Эронга қарши уруш яна бир неча ҳафта давом этиши мумкин

Бу ҳақда Axios манбаларига таяниб хабар берди.

Трамп Эронга кескин талаб қўйди

Трамп Эронни «шартсиз таслим бўлишга» чақирди.

Италия мудофаа вазири: Исроил ва АҚШ халқаро қонунларни бузди

Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.

Эрон янги ҳужумлар тўлқинини бошлади

IRIB ахборот агентлиги хабар беришича, Эрон ракета ҳужумларининг янги тўлқинини бошлади.

Эрон Абу-Дабидаги АҚШ ҳарбий штаб-квартирасига зарба берди

Эрон Абу-Даби халқаро аэропорти яқинида жойлашган АҚШ ҳарбий штаб-квартирасига зарба берди, деб хабар қилди IRIB ўзининг Telegram каналида.

Таҳлилчи: Эрон инқирози еврога жиддий хавф туғдирмоқда

Бу ҳақда Alfa-Forex мижозларни қўллаб-қувватлаш ва савдо бўлими раҳбари Александр Шнайдерман маълум қилди.

Оқ уй: АҚШда кўпчилик билмайдиган қурол захиралари мавжуд

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт 5 март куни Time журналига маълум қилди.

Экспертлар: Испанияда НАТО билан боғлиқ ечилмас муаммо йўқ

Экспертлар фикрича, Испанияда НАТО билан боғлиқ ечилмас муаммо мавжуд эмас.

Эрон Озарбойжонга қилинган дронлар ҳужумида Исроилни айблади

Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.

БМТ Эрондаги мактабда рўй берган мудҳиш ҳодисани текширишни талаб қилди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.