Уиткофф Исроил ва Қатар ўртасида яширин учрашув ташкил қилади

Уиткофф Исроил ва Қатар ўртасида яширин учрашув ташкил қилади

АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф Нью-Йоркда Исроил ва Қатар вакиллари ўртасида икки давлат муносабатларини нормаллаштириш мақсадида махфий учрашув ўтказади.

Бу ҳақда Axios икки манбага таяниб хабар берди.

Манбага кўра, Исроил делегациясига Моссад раҳбари Давид Барнеа, Қатардан эса юқори мартабали амалдор раҳбарлик қилади.

Axios нашрининг таъкидлашича, Нью-Йоркдаги учрашувда Ғазо секторидаги вазият ва Фаластиннинг ХАМАС радикал ҳаракатининг қуролсизланиши муҳокама қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!