Х ижтимоий тармоғи Европа Иттифоқининг рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунини бузгани учун 120 миллион евро жарима олганидан кейин Европа Комиссиясининг реклама аккаунтини блоклади.
Бу ҳақда Х компаниясининг маҳсулот раҳбари Никита Бир маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Еврокомиссия вакилларининг ўзлари узоқ вақтдан бери ҳаракациз бўлган реклама аккаунтига кириб, платформа қоидаларини бузган контентни жойлаштирган.
"Сизнинг баёнотингизнинг истеҳзоси шундай: сиз асбобимиз Ad Composerдаги заифликдан фойдаланиш учун фаол бўлмаган реклама аккаунтингизга киргансиз - сиз видеога тақлид қилиш орқали фойдаланувчиларни чалғитувчи ҳаволани жойлаштирдингиз ва унинг қамровини сунъий равишда оширдингиз. Ўзингиз билганингиздек, Х жамоаси бизнинг платформамизда ҳамма тенг ҳуқуқларга эга бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Бироқ, сизнинг фикрингиз Европа қоидаларига амал қилмаслиги керак" - деди Бир.
Эслатиб ўтамиз, 5 декабр, жума куни Еврокомиссия Европа Иттифоқининг рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни доирасида шаффофлик талабларини бузгани учун Х ижтимоий медиа платформасини 120 миллион евро миқдорида жаримага тортди. Комиссия "тасдиқланган ҳисоблар учун кўк белгидан фойдаланиш нотўғри" эканлигини таъкидлади. Агар бундай текшириш ўтказилмаган бўлса, онлайн платформаларда фойдаланувчилар текширилганлиги ҳақида ёлғон даъво қилишни тақиқлайди.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Денис Мантуровнинг айтишича, Россияда биргина қайта ишлаш саноатининг ўзига камида қўшимча 800 минг нафар ишчи керак, савдо соҳасида яна қарийб 1,5 миллион киши, шунингдек, хизмат кўрсатиш ва қурилиш тармоқларида ҳам катта ҳажмда кадрлар талаб этилади.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.